Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Расмий хабар: «Бунёдкор»ни икки нафар футболчи тарк этди News

Расмий хабар: «Бунёдкор»ни икки нафар футболчи тарк этди

Барчага маълумки, якунланган мавсумнинг иккинчи қисмида «Бунёдкор» ўз сафини икки нафар легионер билан тўлдирган эди.

Ярим мавсум давомида «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган украиналик Евгений Чумак ҳамда россиялик Дмитрий Островский «қалдирғочлар»ни тарк этди. Клуб раҳбарияти легионерлар билан учрашди. Ўзаро суҳбатдан сўнг футболчилар жамоа билан дўстона кайфиятда хайрлашди. Айтиш керак, «Бунёдкор» ҳар иккала легионерга ҳам шартномада кўрсатилган ойлик-маошларни тўлаб берди. Яъни, клубнинг футболчилар олдида қарзи йўқ.

Евгений Чумак: - Очиғи, шундай шароитга эга клубда тўп сурганимдан хурсандман. Академия, майдонлар, асосий стадион – тўғриси, илк бор кўрганимда шок ҳолатига тушган эдим. «Бунёдкор»ни Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичига йўл олгани билан табриклайман! Жамоа гуруҳ босқичига чиқиши тилакдошиман!

Дмитрий Островский: - Аввало клубда ишлаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман, хусусан мураббийлар штабига. Улар билан яхши даврларни ўтказдим. «Бунёдкор»да мураббийлардан тортиб, шифокору, уқаловчиларгача ҳамма ўзининг ишини устаси экан. Шунинг учун бу ерда ўтказган вақтимга ачинмайман. Раҳбарият ойлик-маошларимизни бериб, биз билан ҳисоб-китоб қилди.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика