Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Қўқонда "Буюк юрт фарзандларимиз" ёшлар фестивали бўлиб ўтди News

Қўқонда "Буюк юрт фарзандларимиз" ёшлар фестивали бўлиб ўтди

Сўнгги кунларда вилоятимизда “Биз-буюк юрт фарзандларимиз” деб номланган ёшлар фестивали ўтказилиб келинмоқда.
Кеча ушбу ёшлар фестивали Қўқон шаҳрида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Фестивалда бир қатор таниқли саньаткорлар, шоир ва ёзувчилар иштирок этишди. Гулсанам Мамазоитова, Илҳом Фармонов, Сайёраи Жаҳон, Азиз Ражабов, Шаҳло Рустамова, Севинч Мўминова, Қиличбек Мадалиев, Аслиддин Дўстов, Умар Шамсиев ва бошқа саньаткорлар билан бирга шоир Иқбол Мирзо, ёзувчи Нодир Жонузоқ хамда бир қатор театр ва кино актёрлари ҳам фестивалда иқатнашишди.

Фестивал “Санъаткорлар” ва “Камолот” жамоалари ўртасидаги футбол шоуси билан бошланди. Шоуни таниқли сўз устаси, қизиқчи Шукрулло Исроилов шарҳлаб борди.

Шоу учрашув жуда ҳам қизиқарли тарзда бўлиб ўтганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳатто тинимсиз ёғиб турган ёмғир ҳам учрашувга ҳалал бера олмади. Мухлислар хар икки жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришди.

Учрашувда “Саньаткорлар” жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг қизиқ ҳолатларидан бири “Саньаткорлар” дарвозасига пенальти белгиланганда рўй берди. Пенальтини қайтариш учун бутун жамоа дарвозага туриб олди. Натижада Камолотчилар бу имкониятдан фойдалана олишмади.

Футбол шоуси тугагач, қўшиқлар рақсларга уланди. Эл суйган саньаткорлар ижросидаги дил тортар қўшиқлар стадионга ташриф буюрган меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади. Кечага ташриф буюрган барча олам-олам таассуротлар билан қайтишди.

Қуйида ёшлар фестивалига бағишланган фотосуратлар билан танишинг:

photo_2016-05-18_05-48-49

photo_2016-05-18_05-48-54

photo_2016-05-18_05-48-58

photo_2016-05-18_05-49-03

photo_2016-05-18_05-49-07

photo_2016-05-18_05-49-15

photo_2016-05-18_05-49-20

photo_2016-05-18_05-49-11

photo_2016-05-18_05-49-24

photo_2016-05-18_05-49-29

photo_2016-05-18_05-49-33

photo_2016-05-18_05-49-37

photo_2016-05-18_05-49-42

photo_2016-05-18_05-49-46

photo_2016-05-18_05-50-00

photo_2016-05-18_05-50-05

photo_2016-05-18_05-49-52

photo_2016-05-18_05-50-09

photo_2016-05-18_05-50-13

photo_2016-05-18_05-50-20

photo_2016-05-18_05-50-24

Акрамжон Мамадалиев тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика