Latest news

20:00Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  5 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  49 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  12 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  1 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  5 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  21 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  8 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  4

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Қайси ойда кўп очко олганмиз? News

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Қайси ойда кўп очко олганмиз?

2017 йил ҳам секин-аста ўз поёнига етиб бормоқда. Одатда бундай паллада якунига етаётган йил сарҳисоб қилинади.

Одатимизга кўра, бугун ҳам мавсум якунларига бағишланган навбатдаги мақоламизни тақдим этамиз. Бу сафарга маълумотларимиз ҳам сизларга манзур бўлади, деб умид қиламиз.

Энг кўп очко олинган ой
Март ойида старт олган Ўзбекистон чемпионати ноябрь ойида якунланганидан хабарингиз бор. Бу йилги мавсумда жамоамиз 41 очкони қўлга киритишди. Қайси ойда футболчиларимиз кўп очко олишгани мухлисларимиз учун қизиқ бўлса керак. “Қўқон-1912” жамоаси учун апрель ойи омадли бўлди. Баҳор фаслининг иккинчи ойида жамоамиз вакиллари ўтказилган тўртта ўйинда 10 очкони қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Энг кам очко олинган ой
Футболчиларимиз ноябрь ойида энг кам очкони қўлга киритишди. Чемпионат финишидаги сўнгги тўртта баҳсда жамоамиз ўз ҳисобига атиги бир очко ёзиб қўйди, холос.

Мағлубиятсиз ойлар
Биринчи даврада “Қўқон-1912” жамоасининг мағлубиятсиз серияси 11 ўйинга тенг бўлди. 1-турда “Насаф”га ютқазиб қўйган футболчиларимиз, 13-турда “Бунёдкор”га мағлуб бўлишди. Апрель ва май ойларида Нўъмон Ҳасанов шогирдларини енгадиган жамоа топилмади.

Қўйида қайси ойда неча очко олганимиз ва нечта гол киритганимиз ҳақидаги маълумот билан танишинг:
Март – 7 очко,  5 та гол
Апрель – 10 очко, 9 та гол
Май – 6 очко,  5 та гол
Июнь – 4 очко, 4 та гол
Август – 6 очко, 5 та  гол
Сентябрь – 4 очко, 6 та гол
Октябрь  - 3 очко,  2 та гол  
Ноябрь – 1 очко, 6 та гол
Жами: 41 очко, 42 та гол

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика