Latest news

19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  79 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:35Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  21 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  14 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13

"Қироллик клуби" инқирозда. "Реал" гол уришни истамаган 6 ўйин News

"Қироллик клуби" инқирозда. "Реал" гол уришни истамаган 6 ўйин

"Реал" инқирозда.

Жамоа барқарорликни намойиш эта олмаяпти, ғалаба орқасидан мағлубият. "Қироллик клуби" ўтган мавсумда кетма кет 73 учрашувда гол уришга эришганди. Бу мавсумда эса барчаси бошқача. Қуйида Мадрид суперклуби вазиятлари бўла туриб, гол ура олмаган ўйинлари ҳақида тўхталамиз.

Espanyol

Gerard Moreno - 90'

LaLiga . Round 26

28/02/2018, 00:00

0
:
1
Finished

Real Madrid

Stadium: RCDE Stadium, 19805 spectators

Referee: Jose Sanchez

45'
90'
70'  Victor Sanchez (Esteban Granero)
79'  Pablo Piatti (Leo Baptistao)
81'  Aaron Caricol
90'  Gerard Moreno
90'  Sergio Garcia
37'  Gareth Bale
69'  Isco (Karim Benzema)
81'  Gareth Bale (Daniel Ceballos)
89'  Mateo Kovacic (Borja Mayoral)


20.09.2017. Испания чемпионати. "Реал" – "Бетис" – 0:1

"Реал"нинг фантастик серияси айнан шу учрашувда якунига етган. Мезбонлар 4-2-3-1 тактик схемасида ўйнаганди. Криштиану Роналду ва Гарет Бэйллар Иско билан биргаликда асосий ишларни бажариши керак эди. Иккинчи бўлимда Зидан Марко Асенсио, Лукас Васкес ва Борха Майоралларни ўйинга қўшди. "Қаймоқранглилар" учрашув давомида 27 марта дарвоза томон зарба беришди (Роналдуда 12та), шулардан 7таси аниқ бўлганди. Бироқ гол уриш рақибга насиб этган.



18.11.2017. Испания чемпионати . "Атлетико" – "Реал" – 0:0

"Реал"ни тўхтата оладиган жамоалардан бири "Атлетико" бўлди. Зидан ўйинга яна 4-3-1-2 тактик схемасини танлади. Иско ва Роналду билан Карим Бензема майдонга тушди. Франциялик мураббий ўйин якунланиш арафасида Асенсиони майдонга туширди. "Ванда"да "Реал" аъзолари 14 бора зарба беришди, шулардан учтаси дарвоза томон аниқ етиб борди.



02.12.2017. Испания чемпионати. "Атлетик" – "Реал" – 0:0

Агарда "Атлетико" "Реал"ни очкодан махрум этган бўлса, нима учун "Атлетик" бундай қилмаслиги керак? Ўзига бўлган ишонч туфайли "Атлетик" "қироллик клуби" аъзолари олдида боши эгилиб қолмади. Зидан яна 4-3-1-2дан воз кечмади ҳужумда Иско, Роналду ва Бензема учлиги тўп сурди. Умумий ҳисобда меҳмонлар 13 бора зарба берган бўлса, фақатгина 5таси дарвозага аниқ йўлланди.



23.12.2017. Испания чемпионати. "Реал" – "Барселона" – 0:3

Мавсумнинг асосий учрашувларидан бирида "Реал" "Сантьягу Бернабеу"да принципиал рақибга йирик ҳисобда ютқазди. 4-4-2 тактик схемасида Роналду ва Бензема олдинда бўлди. Бироқ бу фикрлар ўзини оқламади. Танаффусдан кейин Асенсио ҳамда Бэйл жангга ташланди. Улар ҳам Мадрид клубини мағлубиятдан қутқара олмади. Мезбонлар умумий 14, яна 5 марта дарвоза томон аниқ зарба беришни уддалашганди.



13.01.2018. Испания чемпионати. "Реал" – "Вильярреал" – 0:1

"Вильярреал"дан учралган мағлубият кўпчиликни ажаюлантирди.  Ўша баҳсда Зинедин Зидан шогирдлари 28 марта зарба беришганди. Шулардан 7таси дарвоза томон аниқ етиб борди. "Реал" 4-3-1-2 тактикасидан фойдаланди. Иско, Бэйл, Бензема жамоанинг ҳужум учлиги сифатида қайд этилишди. Бироқ яна гол уриш "қаймоқранглилар"га насиб этмади.



27.02.2017. Испания чемпионати. "Эспаньол" – "Реал" – 1:0

Каталониядаги баҳсга Роналду жалб этилмади. 4-2-3-1 схемасига кўра, ўша куни Иско ва Бэйл ҳужумда ўйнади. Учрашув давомида Бензема ва Майораль ҳам ўйинга туширилди. "Реал" 10 марта зарба берди. Уларнинг тенг ярми Бэйлга тегишли. Ва яна гол урилмади, аксинча ўтказиб юборилди.


"Реал" инқирозда, тезроқ бундан чиқиш керак.


Миржалол Норматов таржима қилди

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика