Latest news

19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  1 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  12 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  0 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  5 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   11 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  14

Превью. "Насаф" - "Гулистон" News

Превью. "Насаф" - "Гулистон"

“Насаф” ҳамда “Гулистон” клублари олий лигада шу кунгача 5 бор куч синашишган.
«НАСАФ» – «ГУЛИСТОН»
4 август. Қарши. “Марказий” стадиони. 19:30
Ҳакамлар: Б.Намозов, Р.Фозилов, Б.Баҳромов, И.Иброҳимов.
Назоратчи: Д.Роман.

“Насаф” барча 5та ўйинда ҳам ғалаба қозонган. Тўплар нисбатида катта устунлик “аждарлар” томонида: 19:2. “Насаф” ўзаро ўйинларда 15 очкога эга бўлган, “Гулистон” эса бу рақиб билан ўйинларда очко ололмаган. “Насаф”нинг “Гулистон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Гулистон” ҳисобида ғалаба йўқлигини ёздик.

Биринчи давра сўнггида Гулистонда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучишганди. Ўйинда Илҳом Шомуродов, Азамат Алланиёзов, Зоҳид Абдуллаев ва Эркин Бойдуллаев гол уришган.

04.07.2013. 13-тур.
ГУЛИСТАН - НАСАФ - 0:4 (0:0)
Гулистон. “Гулистон”. 6353 томошабин.
Ҳакам: А.Осимов.
Голлар: И.Шомуродов, 57 - 0:1. А.Алланиёзов, 64 - 0:2. З.Абдуллаев, 83 - 0:3. Э.Бойдуллаев, 90+3 - 0:4.
Гулистон: Жуманов Илҳом; Раҳимов Иброҳим; Саттаев Акбар; Ҳасанов Роббим; Йўлдошев Хуршид; Қорақулов Зафаржон (Эргашев Алишер, 81); Акбаров Бобиржон; Жўраев Сарвар; Жаҳонов Элёр (Қурбонов Миржалол, 75); Боев Константин (Қодиров Рустам, 71); Хайров Илёс
Насаф: Суюнов Элдорбек; Каримов Мақсуд (Аъзамов Шерзод, 46); Қораев Ботир; Шомуродов Илҳом (Алланиёзов Азамат, 58); Абдуллаев Зохид; Геворкян Артур; Бойдуллаев Эркин; Гадоев Шоҳруҳ (Неъматов Сухроб, 77); Юнусов Илҳом; Муҳаммадиев Шухрат; Каримов Ҳамза.
Огоҳлантиришлар: Бойдуллаев Эркин, 6; Абдуллаев Зохид, 62

Бу жамоалар ўртасидаги барча учрашувлар:
04.07.2013 «Гулистон» - «Насаф» 0:4
05.10.2003 «Гулистон» - «Насаф» 1:2
20.04.2003 «Насаф» - «Гулистон» 3:0
19.11.2000 «Насаф» - «Гулистон» 5:1
18.03.2000 «Гулистон» - «Насаф» 0:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Барча ўйинларда “Насаф” ютгани ҳақида юқорида тўхталдик. “Гулистон” Қаршидаги ўйинларда умуман очко ололмагани тушунарли. “Насаф” майдонида бўлиб ўтган иккита ўйинда “Гулистон” ўз дарвозасидан жами 8та тўп олиб чиққан ва битта гол урган. Барча ўйинларнинг учтасида “Гулистон” умуман гол ура олмаган.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика