Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда News

Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда

Tags :  футзал
Жорий йилнинг 26-27 август кунлари мамлакатимиз спорти тарихида яна бир унутилмас саҳифа очилади. Юртимизга дунёнинг энг машҳур футбол юлдузлари ташриф буюрмоқда.

Футбол афсоналари Ўзбекистонга келмоқда!

Жумладан:
Дида — 
Жаҳон чемпиони, "Милан" таркибида УEФА Чемпионлари Лигасининг икки карра ғолиби.
Роберто Карлос — кучли зарбалари билан ном қозонган, дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири, Жаҳон чемпиони, УEФА Чемпионлари Лигасининг уч карра ғолиби.
Фабио Каннаваро — Жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" соҳиби, 2006-йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилган ягона ҳимоячи.
Марко Матерацци — Жаҳон чемпиони, УEФА чемпионлари лигаси ғолиби.
Майкон — "Интер"нинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, УEФА Чемпионлари Лигаси ғолиби.
Кристиан Заккардо — 2006 йилги жаҳон чемпиони, италиялик ҳимоячи.
Кларенс Зеедорф — "Милан" афсонаси, Чемпионлари лигасини уч хил клуб билан ютган ягона футболчи.
Сержиньо — "Милан"нинг чап қанот ҳимоячиси, сермаҳсул паслари билан танилган.
Франк Рибери — "Бавария" клубининг афсонавий ярим ҳимоячиси, УEФА Чемпионлари Лигаси ғолиби.
Кевин Кураньи — Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, "Шалке-04" клуби афсонаси.




Мазкур юлдузлар 26 август куни “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида BMB ҳамда "Oil Star" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашувига  ташриф буюриши ва мухлислар билан учрашиши режалаштирилган.

27 август санасида эса бир қатор учрашувлар ўтказилиши дастурга киритилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Жаҳон футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши белгиланган. Ўйиннинг бошланиш вақти ҳамда манзили ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Футбол афсоналари билан унутилмас онларнинг  бир қисмига айланиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон Футзал Федерацияси, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси
Бош ҳомий — BMB HOLDING
Титул ҳомий — "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ
Расмий ҳомий — BMB ZA'FARON
Суғурта ҳамкори — SQB INSURANCE
Тадбир ҳамкорлари — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика