Latest news

07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  0 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  12 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  38 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  5

ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси News

ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси

Таниқли футбол функционери Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларидаги эҳтимолий рақиблари юзасидан фикр билдирди.

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев "Финт Тураева" подкастида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун қайси рақибларни танлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"ЖЧ-2026 га тайёргарлик кўришга жуда оз вақт қолди. Тез орада CAFA Кубоги бўлиб ўтади, кейин эса сентябрь ойида ФИФА кунлари бўлади. Тушунишимча, асосий эътибор Жанубий Америка жамоалари билан бўладиган ўйинларга қаратилади (аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида Уругвай билан ўйнаши ҳақида хабар берилганди – таҳр.). Европа жамоалари билан ҳам ўйнаш имконияти бор: 2026 йилги Жаҳон чемпионатига УEФА саралашида тоқ сонли жамоалардан иборат бир нечта гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ФИФА кунларида навбатма-навбат дам олади. Кузда қайси жамоалар бўш бўлиши мумкинлигини аллақачон ўрганиб чиқдим. Ноябрь ойи учун топ жамоалар – Норвегия ва Чехия. Улар катта эҳтимол билан 2026 йилги мундиалга боради.

Африка терма жамоаларини ҳам унутмаслик керак. Ноябрга қадар уларнинг деярли барчаси бўш бўлади – уларда фақат плей-офф ўйинлари қолади. ЎФАнинг ўрнида бўлганимда ҳозир шошмаган бўлардим, сентябргача кутардим, чунки ўшанда ким бўш бўлиши аниқ бўлади. Мисол қилиб айтганда, бу Миср ва Марокаш бўлиши мумкин. Шундай қилиб, биз бир вақтнинг ўзида турли конфедерацияларнинг бир нечта жамоалари билан ўйнаш эҳтимолимиз бор.

Жаҳон чемпионати олдидан – июнь ойида ҳам ФИФА кунлари бўлади. Ўша вақтга қадар таркиб 90% маълум бўлиши керак. Ўшанда ўртада катта танлов бўлади – ҳамма спарринг-шериклар қидиради. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичига қуръа ташланиб, жамоаларнинг рақиблари маълум бўлиб улгуради. Эҳтимол, кимдир Осиёдан рақиб излар. Аслида, бизда таркибни шакллантириш ва тактикани ишлаб чиқиш учун тўртта "ойна" бор: сентябрь, октябрь, ноябрь ва март ойларидаги ФИФА кунлари.

ЖЧ-2026нинг ўзига келсак, Ўзбекистон терма жамоаси, менимча, албатта, гуруҳдан чиқиш учун курашиши лозим. 48 та жамоа, учинчи ўринлар ҳам плей-оффга чиқади. Катта эҳтимол билан биз тўртинчи саватчада бўламиз, лекин учинчи ва тўртинчи саватчалар орасида унчалик фарқ йўқ. Ҳаммаси қуръага боғлиқ бўлади", – деди Никимбаев.

Алишер Никимбаев иштирокидаги "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версиясини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин (рус тилида): 


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика