Latest news

18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1

Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ News

Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ

Суперлигада ҳар бир тур турли руҳда кечмоқда.

Фаворитлар йўқ, рақобат юқори, интрига эса ҳавода илинган олтин медал каби ҳар бир жамоани чорлаяпти. Ўзбекистон футболи афсонаси, Осиё ўйинлари ғолиби Игорь Шквирин билан мавсумнинг бугунги ҳолати, таниқли клублар тақдири, маҳаллий ва хорижлик мураббийлар ҳақида гаплашдик.

— Игорь Анатольевич, бу йилги Суперлига муҳитига томошабин сифатида қарасак, кўзга ташланаётган энг катта жиҳат нимада?

— Суперлига учрашувлари қизиқарли руҳда ўтмоқда, дейиш мумкин. Чемпионатда яққол фаворит жамоа йўқ. Шуниси маълумки, мавсум якуни ҳам шиддатли бўлади. Интрига охиригача сақланиб қолишини тахмин қиламан.

— Тошкент клубларини кузатганингизда қандай хулосага келяпсиз?

— Тошкент жамоаларига келсак, “Бунёдкор”да мураббий иш бошлаганига бир йил бўлди. Илёс Зейтуллаев илк мавсумида олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажарди. Менга "Бунёдкор"нинг ўйинларини кўриш қизиқ туюляпти, чунки жамоа замонавий футбол кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Илёс Зейтуллаев кўп йиллар Италияда нималардир ўргангани ва уларни қўллашга интилаётгани сезилади. Балки қайсидир вазиятларда ижрочилар етишмаётгани, тажриба камлиги билинаётгандир. Жамоа кўп дуранг ўйнаяпти, мағлубиятлар ҳам учраб турибди.

"Пахтакор"да йил бошида тушунарсиз тартибсизликлар кузатилди. У мураббийни Португалиянинг ўзида ҳам ҳеч ким танимаса керак. Балки академия даражасидаги мураббийдир. Умуман, бундай ишга жиддий ёндошиш керак. Камолиддин Тожиев қўл остида эса жамоа яхшироқ, ишончлироқ ўйнамоқда. Чемпионатимизга келаётган хорижлик мураббийларни ўз мутахассисларимиздан яққол устун, деб айта олмайман. Реал қараганда, “Пахтакор” чемпионлик эмас, балки кучли учликка кириш учун курашади.

— Қолган етакчи жамоаларнинг бугуни ва эртасини қандай кўряпсиз? Водий клубларининг иштирокидан таассуротлар борми?

— "Насаф" барқарор иштирок этишда давом этмоқда. "Нефтчи"да икки тенг кучли таркиб бор. Тўғри, ҳимоявий ўйнамоқда, лекин ҳар бир ўйинда охиригача курашаётганини айтишим мумкин. Бу кураш сўнгги тургача тўхтамайди ва “қайнайди”.

"Навбаҳор"да ҳам ўз мақсадлари бор. Улар юқори ўринларни эгаллаш ниятида. Бу йўлда ОКМК, "Нефтчи", "Бунёдкор" каби рақиблар бор. Олмалиқ жамоаси мунтазам равишда юқорида бўлади, лекин кутилмаган ўйинларда очко йўқотмоқда. Энг юқори ўринлар учун курашда эса бу муҳим омил. Жаҳон футболида ҳам чемпионлик, дейлик, "Реал" ёки "Барселона"нинг ўзаро ўйинида эмас, балки кучсизроқ жамоалар билан учрашувларда ҳал бўлади. Масалан, ўтган турда ОКМК "Қизилқум" билан учрашувда очко йўқотди.

— Навоий жамоаси маҳаллий мутахассис билан етакчидан очко олди...

—"Қизилқум"да ҳам хорижлик мураббий иш бошлаганди. Лекин унинг натижасини маҳаллий мураббий ҳам қила олди, балки янада яхшилади. Шундай экан, бундай хорижлик мутахассис нима учун керак? Мен ўзимни айтмоқчимасман, лекин яхши мутахассисларимиз борлигини таъкидламоқчиман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика