"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади
15 aug 15:55
News
"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади
"Ньюкасл" раҳбарияти швециялик ҳужумчи Александер Исакка ўтказиб юборилган ўйинлар учун жарима белгилайди.
"Daily Mail" хабарига кўра, "ҳаккалар" ҳали жамоа билан машғулот ўтказишдан бош тортаётган 25 ёшли швециялик футболчини жаримага тортмаган. Исак "Ньюкасл"нинг учрашувларини ўтказиб юбора бошласа, жарима солинади. Эдди Хау жамоасининг АПЛ янги мавсумидаги илк ўйини 16 август куни бўлиб ўтади. "Ҳаккалар" "Астон Вилла"га қарши майдонга тушади ва бу ўйинда Исак ўйнамайди.
Эслатиб ўтамиз, Александер Исак уни ёзги трансфер ойнасида "Ливерпул"га қўйиб юбормаган "Ньюкасл" шарафини ҳимоя қилишдан бош тортмоқда. Айни дамда экспертлар швециялик ҳужумчининг трансфер қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments