Latest news

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

Погба бугун "Перт Глори"га қарши ўйнаши мумкин, Лукаку эса қайдномада ҳам йўқ. МЮ асосий таркибни эълон қилди News

Погба бугун "Перт Глори"га қарши ўйнаши мумкин, Лукаку эса қайдномада ҳам йўқ. МЮ асосий таркибни эълон қилди

Айни пайтда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси Австралияда мавсум олди дастлабки йиғинни ўтказмоқда.

Бугун МЮ маҳаллий "Перт Глори" жамоасига қарши илк ўртоқлик ўйинини ўтказади. Оле-Гуннар Сульшер Тошкент вақти билан 16:00да старт оладиган беллашув учун асосий таркибни маълум қилди. Жамоага янги келган вингер Дэниель Жеймс учрашувни асосий таркибда бошлайди, ёзда харид қилинган бошқа бир футболчи Аарон Ван-Биссака эса қайдномага киритилган. Шунингдек, клубдан кетиш арафасида турган бўлиш эҳтимоли бор бўлганлардан Поль Погба захирада ўтирадиган бўлса, Ромелу Лукаку умуман қайдномада ҳам йўқ. Эслатиб ўтамиз, куни кеча "Интер" ва МЮ вакиллари Лукаку трансфери борасида дастлабки расмий музокара олиб боришган эди.

Ўртоқлик ўйини

13.07.2019, 16:00

"Оптус стэдиум"

"Манчестер Юнайтед" - "Перт Глори"

"Манчестер Юнайтед": Серхио Ромеро, Диогу Далот, Аксель Туанзебе, Фил Жонс, Эшли Янг, Андреас Перейра, Неманья Матич, Таҳит Чонг, Жесси Лингард, Дэниель Жеймс, Антони Марсьяль.

Захира: Давид Де Хеа, Жоэл Перейра, Маркос Рохо, Люк Шоу, Крис Смоллинг, Аарон Ван-Биссака, Жеймс Гарнер, Анхел Гомес, Хуан Мата, Скотт Мактоминей, Поль Погба, Мейсон Гринвуд, Маркус Рэшфорд.

Бугунги учрашув ўтказиладиган "Оптус стэдиум".


МЮ кеча тақдимоти бўлиб ўтган янги мавсум учун сафар либосида тўп тепади.


"Манчестер Юнайтед" - "Перт Глори" учрашувидан 2 соат олдин олинган сурат. Кўриб турганингиздек мухлислар бугун стадионни тўлдиришмоқчи.


Далотлар оиласи ҳам МЮ ва Диогу Далотни қўллаб-қувватлаш учун Пертга учиб келишди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика