Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

"Пахтакор" билан ўйиндан кейин "Навбаҳор" шикоят ёзди News

"Пахтакор" билан ўйиндан кейин "Навбаҳор" шикоят ёзди

"Навбаҳор" футбол клуби кечаги учрашув юзасидан ўз шикоятини расман ёзган.

Шикоятда айнан қайси эпизодларга нисбатан эътироз борлиги аниқ кўрсатилган. Мазкур шикоят кўриб чиқилиши юзасидан клуб иш олиб боряпти.

Иш 48 соат ичида амалга оширилиши керак. Амалга ошиши билан ЎзПФЛ шикоятни ЎФА Ҳакамлик-инспекторлик қўмитасига оширади. Қўмита регламент бўйича бир ҳафта муддат ичида бу ишни кўриб, ўз хулосасини тақдим этади (одатда тезроқ кўриб чиқилади).



Шунингдек, кечаги учрашувда рақиб жамоа обрўсини ерга уриш, рақиб жамоани ҳақорат қилиш ҳолати ҳам қайд этилган. ЎФА тегишли қўмитаси мухлислар хулқи юзасидан ҳам қарор қабул қилиши мумкин.

Маълумот учун, ЎзПФЛ мусобақа ўтказадиган ташкилот сифатида юқоридаги нормалар юзасидан воситачилик қилади. Бироқ қарорлар бевосита ЎзПФЛ томонидан қабул қилинмайди, ташкилотда бундай ҳуқуқнинг ўзи йўқ, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилди. Бош ҳакам Илгиз Танташев иккала жамоа аъзоларига биттадан қизил карточка кўрсатди.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика