Latest news

17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  37 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истаганлар диққатига! News

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истаганлар диққатига!

Ўзбекистон футбол мухлислари клубидан муҳим янгилик.
3 июнь куни соат 16:00да Ўзбекистон футбол мухлислари клуби барчани Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залига таклиф этади,

Йиғилишнинг мақсади: Ўзбек футбол мухлислари клубига янги аъзоларни қабул қилиш, шунингдек клуб фаолияти билан боғлиқ бир неча муҳим масалалар борасида сухбат.

Барчага маълумки, бугунги кунда Ўзбекистонда Barcamania, Madridista, Juventus, Chelsea, Arsenal  каби бир қатор Европа клубларининг расмий футбол мухлислари клуби фаолиятини бошлашган.

Ўзбекистон футбол мухлислари клуби эса, бугунги кунда фаолият олиб бораётган ПФЛ футбол мухлислари клублари, жумладан юқорида номи тилга олинган расмий ва норасмий мухлислар клубларини бир қанот остида барча ёш тоифаларидаги Ўзбекистон терма жамоалари ўйинлари пайтида  қўллаб қувватлашга чорлайди.
Шунингдек, мухлислар клубига аъзо ҳар бир мухлисга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда мухлислар клублари ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш каби вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ўзининг ҳар бир аьзосига шахсий ID карточка тақдим этишни жорий қилади.  (махсус гувоҳнома),

Малумот учун, ушбу ID карточка эгаси Ўзбекистон футбол мухлислари клубининг ҳақиқий ва тўлақонли аъзоси сифатида бир қатор имтиёзларга эга бўлади, Жумладан: Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги барча расмий ва ўртоклик учрашувларга кириш ва терма жамоани қўллаб-қувватлаш, қолаверса, терма жамоаларнинг сафар учрашувларига ташриф буюришлари учун ҳам бир қатор имтиёзларга эга бўлишади.

Қабул қилиш жараёни қандай кечиши ва ID картасини қўлга киритиш учун нималар талаб этилиши борасида маълумот:
1.  4 дона 3х4 расм (Оқ фонда)
2.  Паспорт нусхаси (яшаш манзили билан)

Футбол мухлислари клуби аъзоларига эслатма:
-16 ёш ва ундан катталар аъзо бўлиш имкониятига эга.
-аввалгидек мухлислар клуби аъзолигига қабул қилиниш учун PFL футбол клублари мухлислар клуби аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт эмас.  
Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган  низомга  ҳамда мухлислар клуби томонидан тузиб чиқилган ички тартиб-қоидаларга амал қилиш талаб этилади холос
-Мухлислар клубига аьзолик бадал пули йўқ
Қолган барча масалалар йиғилиш давомида муҳокама қилинади.

Йиғилиш ЎФФ мажлислар залида 3 июнь куни соат 16:00да.

Батафсил маълумот учун:
Телефон +998901759001 (телеграм)
Телеграм Канал: @AbdurahmonFazilov
Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика