Latest news

17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  2 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  3 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  17 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  16 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 август куни Буркина-Фасо билан ўйнайди News

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 август куни Буркина-Фасо билан ўйнайди

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 август куни Тошкентда Буркина-Фасо терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.

24 августга белгиланган Ўзбекистон-Яман учрашуви Яман Футбол Федерациясининг ташаббуси билан бошқа кунга қолдирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман билан назорат ўйини ўтказиш режалаштирилганди. Аммо икки терма жамоанинг ўзаро келишувига кўра ушбу ўйин ўтказилмайдиган бўлди. Яман футбол федерацияси бош котиби Ҳамид Ал Шайбоний имзолаган мактубда айтилишича, Сано халқаро аэропортидаги аҳвол ёмонлашган ва вазият ўнглангмагунча футболчилар мамлакатни тарк эта олмайди. Шу сабабли Яман футбол федерацияси учрашувни бошқа кунга кўчиришни сўраб, Ўзбекистон томонининг тўғри тушунишига умид билдирган.

Буркина Фасо билан ўртоқлик ўйинига тайёргарлилар доирасида Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинини 20 август куни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, Эрон, Жанубий Корея, Сурия ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс юритади. Миллий терманинг учинчи саралаш босқичидаги биринчи ўйини 1 сентябрь куни Тошкентда, Сурия терма жамоасига қарши ўтказилади.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика