Ўзбекистон - Экваториал Гвинея ўйинига чипта сотиб олганлар диққатига
31 may 2016 23:04
News
![](https://championat.asia/upload/storage/209805_original.jpg)
![](/upload/storage/209805_220.jpg)
Ўзбекистон - Экваториал Гвинея ўйинига чипта сотиб олганлар диққатига
Аввал хабар бериб ўтилганидек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2 июнь кунига белгиланган, аммо бугун бекор қилинган Ўзбекистон ва Экваториал Гвинея жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинига сотилган чипталарни қайтиб олади.
Чипта сотиб олган фуқаронинг пуллари қуйидаги тартибга қайтарилади:
1. Хизмат кўрсатувчи банкнинг транзит ҳисоб рақами (Банкнинг МФО коди ва СТИРи) кўрсатилган ҳолда ўрнатилган тартибда ариза ёзилади.
2. Чиптани қайтиб олиш ҳақида далолатнома тузилади. Далолатнома "Бунёдкор" стадиони маъмурияти томонидан тайёрланади;
3. Прописка маълумотлари кўрсатилгани ҳолда паспорт нусхасини тақдим этиш;
4. Сотиб олинган ўйин чиптаси тақдим этилиши керак.
Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments