Latest news

20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  7 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  3 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  4 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  0 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  2 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  11

ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади News

ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади

ФИФАга кўра, 2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталарини сотишнинг биринчи босқичида динамик нархлар қўлланади, мухлислар бозор талабига қараб турли нархлардаги тўловни амалга оширади ва чипталар 60 доллардан бошланади.

Мухлислар 10 сентябрь куни CEТ (Марказий Европа стандарт вақти (UТC +1)да бошланадиган ва 19 сентябрга қадар давом этадиган VISA олди-сотдиси вақтида АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигидаги ЖЧ чипталарини сотиб олиш учун биринчи имкониятга эга бўлади.

Гуруҳ босқичи ўйинларига чипталар Visa карталари эгалари учун 60 доллардан сотилади, кейинги босқичлар, жумладан, финал ўйинлари учун нархлар 6730 долларни ташкил этади, дея хабар берди ФИФА.

ФИФАнинг чипталар ва меҳмондўстлик бўйича директори Фальк Эллер журналистларга: "Visa сотувининг биринчи босқичи учун бизда 1 миллионга яқин чипталар мавжуд", деди.

Унинг қўшимча қилишича, нархлар бозор талабига қараб ўзгаради, бу динамик нархлаш ёки нархнинг ўсиши деб номланувчи стратегия саналади.

Динамик нархлар кўпинча байрам мавсумида авиабилетлар ва меҳмонхона нархларида кузатилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика