Latest news

17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  4 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  36 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0

Ўзбекистон аёллар термасининг БААдаги йиғинига жалб этилган таркиби эълон қилинди News

Ўзбекистон аёллар термасининг БААдаги йиғинига жалб этилган таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 7–13 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида терма жамоа 9 ва 12 март кунлари БАА аёллар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов йиғинга жалб этилган футболчиларни эълон қилди.

Дарвозабонлар: Тиловова Лайло ("Севинч"), Жонимқулова Мафтуна ("Севинч");

Ҳимоячилар: Комолтоева Нозима ("Металлург"), Дадабоева Холида ("Металлург"), Рисқиева Камола ("Севинч"), Шойимова Мафтуна ("Севинч"), Набиева Юлдуз ("Металлург");

Ярим ҳимоячилар: Турдалиева Иродахон ("Металлург"), Назарова Зумратжон ("Металлург"), Зоирова Умида ("Бунёдкор"), Туробова Маҳфуза ("Металлург"), Турдибоева Феруза ("Металлург"), Мунаварова Мавлуда ("Металлург"), Нозимова Дилдора ("Металлург");

Ҳужумчилар: Қудратова Нилуфар ("Севинч"), Карачик Людмила ("Металлург"), Нарбекова Лианна ("Бунёдкор"), Сарикова Махлиё ("Металлург").

БААда бўлиб ўтадиган мазкур ўртоқлик ўйинлари ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1540 очко) бормоқда. БАА аёллар термаси 1280 очко билан 78-поғонани банд қилган.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика