Latest news

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  12 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  42 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Олий лига. Уйда ютқазмаётган ва сафарда ғалаба қозонмаётган жамоалар баҳси News

Олий лига. Уйда ютқазмаётган ва сафарда ғалаба қозонмаётган жамоалар баҳси

Бугун олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Олий лига тақвимидан бугун тўртта учрашув ўрин олган. Шулардан бири Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади ва бунда "Металлург" "Андижон"ни қабул қилади.

Олий лига, 11-тур.
МЕТАЛЛУРГ - АНДИЖОН

Бошланиш вақти:
18:00

Ҳакам:
Рустам Бобомуродов (Навоий)

Турнир жадвалидаги ўрни: "Металлург" 4-ўринда (20 очко), "Андижон" 12-ўринда (9 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 11.

Таъриф: Мазкур учрашувга ўз майдонида ютқазмаётган ва сафарда ғалаба қозона олмаётган жамоалар қарама-қаршилиги таърифини берсак бўлади. Негаки, "Металлург" уйдаги барча ўйинларда ғалаба қозонди, "Андижон" эса сафарда ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Бугунги ўйиндаги имкониятлар борасида "Металлург"ники юқори дея оламиз. Аммо "Андижон" ҳам қараб турмаса керак.

Факт: Ўз майдонида бешта ўйин ўтказган "Металлург" ҳаммасида зафар қучди. "Металлург"нинг уйдаги учрашувларда тўплар нисбати 11-5. "Андижон" ҳам сафарда бешта учрашувда майдонга тушиб, барчасида мағлуб бўлди. "Андижон"нинг сафар беллашувларидаги тўплар нисбати 4-13.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Металлург" - "Андижон" (Ёшлар лигаси) баҳсида майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика