Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Олий лига-2017. "Металлург" кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозонган ягона клуб News

Олий лига-2017. "Металлург" кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозонган ягона клуб

Олий лигада биринчи давра ўз якунига етди. Лекин ҳозирча иккита баҳс ўтказилмаган.

"Локомотив" - "Металлург" ҳамда "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувлари сал кейинроқ бўлиб ўтади.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Металлург" биринчи даврада ҳозирча кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозонган ягона жамоа бўлиб турибди. Агар бекободликлар қолдирилган ўйинда "Локомотив"ни ҳам мағлуб этишса, кетма-кет бешта учрашувда ютган бўлишади.

Ҳозирча жамоа қаторасига тўртта ўйинни ютди. "Металлург"нинг ғалабали серияси уйда "Насаф" билан ўйинда бошланди. Бекободда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган клуб кейинчалик "Обод", "Қизилқум" ва "Нефтчи"ни ҳам мағлубиятга учратди. Мана шу ўйинларда "Металлург" рақиблар дарвозасига 10та гол уришга муваффақ бўлди.

Биринчи даврада бошқа ҳеч ким қаторасига тўртта ўйинда ғалаба қозонмади. Фақат "Локомотив" икки марта кетма-кет учта ўйинни ғалаба билан тугатган. Шунингдек, бир мартадан "Машъал", "Қўқон-1912" ҳамда "Динамо" клублари қаторасига учта ўйинда зафар қучишган.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика