Latest news

08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  0 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  2 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  1 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  5 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5

Олег Тюлькин: "Мухлисларга ажойиб байрамни тортиқ эта олганимиздан жуда хурсандман" News

Олег Тюлькин: "Мухлисларга ажойиб байрамни тортиқ эта олганимиздан жуда хурсандман"

«Динамо» - «Шўртан» (3:0) учрашувидан сўнг, «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Самарқанддаги ажойиб футбол атмосферасида мухлисларга ажойиб байрамни тортиқ эта олганимиздан жуда хурсандман. Йигитларимизни Бекободдаги ўйинни унутиб, «Шўртан»га қарши пухта тайёргарлашга интилдик. Жамоадаги ҳар бир футболчи бугун ўз ишини аъло даражада бажарди. Йигитлар жуда ҳамжиҳатлик билан тўп суриб, ғалабага эришишди. Мухлисларнинг тинмай қўллаб-қувватлашлари остида тўп суриб, йирик ҳисобда ғалабага эришиш жуда ёқимли. Футболчиларимиз минглаб ишқибозлар кўз олдида босимда тўп сурган бўлишсада, майдонда борларини кўрсатишди.

- Дастлабки ўйиндан таассуротларингиз қандай?

- Биласизми, бугунги футбол байрамида мухлисларимиз кайфиятини кўтаришимиз шарт эди. Маъсулиятни тушунган ҳолда мақсадимизга эришдик деб ўйлайман. Самарқанд аҳли бир йил Биринчи Лигада тўп суриб, Олий Лигани соғиниб қолганлигини бугун кўрдик. Футбол мана шундай мухлислар билан гўзалдир. Ўйин адолатли натижа билан тугади.

- Жамоанинг асосини 20-23 ёшли йигитлар ташкил этишмоқда. Уларни ўйинларга тайёрлаш қийин бўлса керак?


- «Динамо» бу йил ёшларга ишонч билдирмоқда ва бу йўлда мураббийлар штаби футболчиларга имконият беришга интилмоқда. Бизда иқтидорли йигитлар жуда кўп. Уларга шу йўсинда имкон бериб, камол топиши учун қўллаб-қувватласак Самарқанд футболи янада янги марраларни эгаллаши мумкин бўлади.

- Кейинги ўйинда Тошкентда «Пахтакор»га қарши баҳс осон бўлмайди…


- Биз учун ҳар бир ўйин битта синов ва катта тажриба бўлади. Ҳозир пешқадам бўлсакда, жамоанинг ҳозирги таркиби тўлиқ йиғилганлигига ҳали бир ой бўлмади. Аммо таркибда танлаган ҳар бир футболчи биринчи навбатда ўзини кўрсатишни, меҳнат қилишни истайдиган йигитлардир. Ўйинга иштиёқ жуда кучли. «Пахтакор»га қарши баҳсда ҳам йигитлар мухлисларни қувонтириш учун майдонда борларини беришади, курашишади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика