Latest news

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  0 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари фаолияти асослари бўйича илк дастури Тошкентда ташкил этилмоқда News

ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари фаолияти асослари бўйича илк дастури Тошкентда ташкил этилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ўртасидаги алоқалар янада ривожланиб, тобора янги босқичга кўтарилиб бормоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, қитъа футбол уюшмаси бир қатор мусобақа ҳамда муҳим спорт тадбирлари мезбонлигини Ўзбекистонга топширмоқда.  

Шу кунларда пойтахтимизда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан Осиё футбол конфедерацияси томонидан футбол маъмурий тузилмалари иш фаолиятини ташкил этиш мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда. Қайд этиш жоизки, бундай семинар илк бора ОФК томонидан унга аъзо ассоциациянинг бевосита ўзида ташкил этилмоқда.

28 октябрдан 1 ноябрга қадар давом этадиган мазкур дастур давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси мутахассислари Жаҳон спорт академияси ва Осиё футбол конфедерациясининг тажрибали мутахассислари маърузаларини тинглаб, ўз соҳаларидаги сўнгги инновация ва янгиликлардан бохабар бўлиш имкониятига эга бўлишмоқда.

“Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Ридинг” каби клублар, шунингдек, бир қатор маҳаллий ва халқаро футбол ассоциацияларида узоқ муддат фаолият олиб борган тажрибали мутахассислар – Стив Гриффтс (Шимолий Ирландия), Пол Нелсон (Англия), Стивен Фолк (Англия), Татяна Ҳенни (Швейцария), Ласло Сцалай (Венгрия),  Жоана Жон (Малайзия)  ҳамда Лиу Жиае (Хитой) каби маърузачилар замонавий футбол тузилмалари, уларнинг фаолиятини тўғри ташкил этишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, бошқарувчи кадрларнинг кўникма ва маҳоратини ошириш, футбол учрашувлари ва катта мусобақаларни ўтказиш, медиа-маркетинг соҳаларининг фаоллигини таъминлаш, бунда замонавий технологиялардан фаол тарзда фойдаланиш, шунингдек, спорт ҳуқуқи ҳамда жаҳон миқиёсида муваффақиятга эришган етакчи футбол ассоциациялари тажрибалари бўйича ўз билим ва маҳоратларини ўртоқлашмоқда.

Назарий ва амалий машғулотлар асосида ўтказилаётган мазкур семинар 1 ноябрга қадар давом этади.  

Таъкидлаш жоизки, ушбу дастур Осиё футбол конфедерацияси томонидан унга аъзо миллий ассоциацияда илк бора ташкил этилмоқда ва унга Ўзбекистон футбол ассоциацияси мезбонлик қилмоқда. Ушбу дастур муваффақиятли тарзда якунланса, ОФК қитъамизнинг бошқа мамлакатлари футбол ассоциацияларининг ҳам мутахассислари малакасини ушбу дастур асосида ошириб боришни йўлга қўяди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика