Latest news

13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  0 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  4 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1

ОФК Ижроқўмининг Тошкентдаги йиғилиши 26 сентябрь куни ўтадиган бўлди News

ОФК Ижроқўмининг Тошкентдаги йиғилиши 26 сентябрь куни ўтадиган бўлди

ОФК Ижроқўми йиғилиши октябрь ойида Тошкентда ўтиши маълум қилинганди.

Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, ОФК ижроия қўмитаси вакилларининг учрашуви янада эртароқ — 26 сентябрда ўтадиган бўлган.

Россия пойтахти Москвада бўлиб турган ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур санага қадар барча ташкилий ишлар ҳал бўлиши юзасидан ОФК президенти Шайх Салмон билан фикр алмашган.

Қайд этиш керак, айни пайтда футбол оламининг барча машҳур шахслари ЖЧ—2018 очилиши арафасида Москвада бўлиб турибди. Улар 12—13 июнь кунлари ФИФА конгрессида иштирок этади, 14 июнь куни эса Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари иштирокида ўтадиган мундиалнинг очилиш ўйинига бу меҳмонлар ташриф буюради.

ОФК Ижроқўми йиғилиши Тошкент учун тарихий воқеадир. Қитъа футболининг энг олий меҳмонларини қабул қилиш ЎФАга ишониб топширилгани, ОФК президентининг Ўзбекистонга бўлган ишончини кўрсатиб турибди, дейиш мумкин.

Ўз навбатида, ЎФА ҳам бу қарорга бежизга келгани йўқ. Ташкилот раҳбарияти алмашгач, Шайх Салмон пойтахтга келиб, Умид Аҳмаджонов билан учрашганди. Ўшанда томонлар келаси йилнинг январь ойида Амирликларда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги давомида ЎФА вакилларининг малака оширишлари, тажриба алмашишлари бўйича ҳамкорликка келишиб олганди. Ундан олдинроқ ОФК миқёсидаги катта тадбирнинг Тошкентда ўтиши эса айнан ЎФА ходимлари учун мактаб вазифасини ўтаб беради. Шунингдек, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб беради.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика