Latest news

21:15BALLON D'OR-2025  5 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  2 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  16 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  37 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  11 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  8 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

ЎФФда болалар футболи мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди News

ЎФФда болалар футболи мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Tags :  ЎФФ
Бугун 15 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясида болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш, малакали мураббийлар тайёрлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎФФнинг масъуллари ҳамда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этишди.

Аввал маълум қилинганидек, бу йил бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футбол бўйича 1000га яқин мусобақа ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир давомида ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси томонидан йиғилганларга болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футбол мусобақаларини ўтказиш тартиби ҳамда мураббийларни тайёрлашнинг янги тизими бўйича тақдимот қилинди ҳамда мусобақалар тақвими белгилаб олинди. Мутахассисларга ҳудудларда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришда, мусобақаларни ўтказишда аҳамият қаратиш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, жойларда болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мутахассислар ўз ишига қанчалик лойиқ эканини аниқлаш, малакасини текшириш учун улар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, мураббийларни тайёрлаш бўйича мутахассисларнинг малакаси ҳам синовдан ўтказилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика