Latest news

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  7 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  95 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

ЎФА Германиянинг "JAKO" компанияси билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади News

ЎФА Германиянинг "JAKO" компанияси билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда JAKO компанияси томонидан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар учун сифатли экипировкалар етказиб берувчи бир қатор хориж компаниялари билан музокаралар олиб боиб, якунда Германиянинг машҳур JAKO (“ЯКО”) компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда  JAKO компанияси томонидан ўзаро  ҳамкорлик бўйича келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди.
 
Маросимда МОҚ президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, "JAKO" (“ЯКО”) компанияси вакили Фредди Жон Пол ҳамда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер иштирок этишди.


 
Умид Аҳмаджонов ЎФА  "JAKO" компанияси билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилар экан, нима сабабдан ушбу компания билан ҳамкорлик қилишга қарор қилинганини айтиб ўтди:
 
"JAKO" компанияси жаҳонга машҳур компаниялардан бири ҳисобланади. Ушбу компания эндиликда турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун бошдан-оёқ экипировкалар етказиб беради. Эътиборли томони, миллий терма жамоамиз учун бу компания экипировкаларни текинга етказиб беради. Экипировкалар 96 хил нарсадан иборат. Бунинг ичида турли мавсум либослари, оёқ кийимлар ва бошқа аксессуарлар бор. Тез орада "JAKO" компаниясининг дўконларини ҳам юртимизда очиш режалаштирилган. Мухлислар терма жамоамиз либосларини харид қилиш имкониятига эга бўлишади. Миллий терма жамоамизга янги мураббий олиб келдик, янги компания билан ҳамкорликни бошлаяпмиз. Умид қилиб қоламизки, мазкур келишувимиз самарали бўлиб, терма жамоаларимиз халқаро майдонларда муваффақиятларга эришишади", - деди Умид Аҳмаджонов.
 
Ўз ўрнида "JAKO" компанияси вакили Фредди Жон Пол Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдириб ўтди.


 
Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер эса жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлган "JAKO" (“ЯКО”) компанияси билан ҳамкорлик бошланаётгани катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, ушбу ҳамкорлик ЎФА ҳамда "JAKO" (“ЯКО”) учун манфаатли бўлишига умид билдирди.
 
Маълумот учун, "JAKO" (“ЯКО”) компанияси спорт экипировкалари (либос, оёқ кийим, аксессуарлар) ва инвентарларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган компания бўлиб, унга Руди Шпрюгель томонидан 1989 йилнинг 1 ноябрида асос солинган.  
 
Айни вақтда  "JAKO" (“ЯКО”) компаниясининг 40дан ортиқ мамлакатларда филиаллари мавжуд.  Компаниянинг бош биноси Германиянинг жануби-ғарбидаги Холленбах округида жойлашган. Ҳозирда Австрия, Бельгия, Голландия, Швейцария каби мамлакатларнинг бир қатор клублари айнан JAKO компанияси билан ҳамкорлик қилади.


Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика