Latest news

00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  2 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16

Одил Ҳамробеков шифокорлар тавсиясига кўра клуб ихтиёрига юборилди News

Одил Ҳамробеков шифокорлар тавсиясига кўра клуб ихтиёрига юборилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ҳамда Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Тайёргарлик жараёни доирасида “Насаф” жамоасидан термага чақирилган Одил Ҳамробековга дам беришга қарор қилинди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги тиббиёт марказида текширувдан ўтган футболчига шифокорлар дам олишни тавсия қилди. Шу муносабат билан ярим ҳимоячи клуб ихтиёрига юборилди. 

Японияда тўп сураётган Фозил Мусаев ва Қозоғистонда ўйнаётган Александр Гейнрих бугун, 3 июнь куни Тошкентга етиб келади. Хитой чемпионатида ҳаракат қилаётган Одил Аҳмедов эртага, 4 июнь куни терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади. Шу билан терма жамоага чақирилган барча футболчилар жам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика