Latest news

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  48 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  3 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  11 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

"НТВ Плюс" шарҳловчиси Денис Казанский ўзбекистонлик футбол мухлислари билан учрашув ўтказди News

"НТВ Плюс" шарҳловчиси Денис Казанский ўзбекистонлик футбол мухлислари билан учрашув ўтказди

Хабарингиз бор, “Uzreport TV” телеканали орқали Европа Чемпионлар лигасининг ўйинлари “жонли” эфирда намойиш этилмоқда.

3-тур ўйинларини шарҳлаб бориш учун Россиянинг таниқли спорт журналисти Денис Казанский ташриф буюрди. У мамлакатимиздаги футбол мухлислари билан яқиндан танишиш ва фикр алмашиш мақсадида бир гуруҳ ишқибозлар билан учрашув ўтказди.

Футбол мухлисларига яхши маълумки, Денис Казанский Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби мухлиси ҳисобланади. Шу сабабли “Узрепорт ТВ”нинг анжуманлар залида “Манчестер Юнайтед” мухлислари билан ўтган учрашув Казанский учун ҳам жуда қизиқарли тарзда ўтди.

Мухлислар таниқли спорт шарҳловчисига Европа Чемпионлар лигаси, Англия футболи, жумладан, “Манчестер Юнайтед” клуби ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, унинг фикрлари билан қизиқишди.

Шунингдек, суҳбат давомида шарҳловчилик касби мавзусига ҳам тўхталиб ўтилди.Казанский шарҳловчилик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида фикр юритар экан, ўзининг фаолиятида рўй берган қизиқарли воқеалардан мисоллар келтириб ўтди.

Ўзларининг севимли шарҳловчилари билан бўлиб ўтган мазкур учрашув ўзбекистонлик футбол мухлисларида катта таассурот қолдириб, улар учун унутилмас воқеага айланиши табиий.

Учрашув сўнггида мухлислар Денис Казанскийга миллий қадриятларимиз акс этган эсдалик совғалар тақдим қилишди ва биргаликда фанатлар қўшиғини куйлашди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика