Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Нодирхўжа Юлдашев: "JFL-Tashkent"нинг илк қалдирғочлари 2022 йилги Осиё чемпионатига боришлари керак" News

Нодирхўжа Юлдашев: "JFL-Tashkent"нинг илк қалдирғочлари 2022 йилги Осиё чемпионатига боришлари керак"

Тошкентда фаолиятини бошлашга яқин турган "JFL-Tashkent" болалар футбол клубининг Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев мактаб ҳақида батафсил ахборот берди.

- Секин журналистика фаолиятини четга суриб, ўзимиз шу соҳага киришга аҳд қилдик. Барчасини болалар футболидан бошлаш керак деб кўп гапирдик. Мана ўзимиз шундан бошлашга ҳаракатидамиз. Бу борада сўнгги йилларда тажриба тўплаш билан банд бўлдик. 2010 йилдан эса айнан болалар футболи билан ишлашни бошладим. Охирги уч йилдаги натижаларимиздан кўпчилик миннатдор. "Келажак Юлдузлари" фестивали Республикада ўз ўрнига эга бўлди. Лекин сайт четда қолиб кетмайди. У назоратимизда бўлади. Шу билан бирга, айнан болалар футболи ривожлантириш борасида яна бир катта лойиҳамиз ишга тушади. Бу бевосита "championat.asia" билан боғлиқ бўлган, "Best Sport Media" компанияси. 

- Ташкилот нима билан шуғулланади?

- Бу компания болалар спорти ўртасида турли хилдаги мусобақаларни ўтказади. Ҳозирча компания, спортнинг кураш, сузиш, қиличбозлик ва велоспорт турлари билан келишувга эришди. Энди фестивалларимиз фақат футболни эмас, спортнинг бошқа турларини ҳам ўз ичига олади. Куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда, Президентимиз, Универсиада, Умид ниҳоллари, Баркамол авлод каби мусобақалар билан чегараланиб қолмаслик, селекция ишларини олиб бориш лозимлигини айтиб, ёшлар ўртасида кўплаб мусобақаларни ташкил қилиш даркорлигини айтиб ўтдилар. "Best Sport Media"нинг бу борада режалари бор, ҳукумат аъзолари бизни қўллаб-қувватласалар, спортимиз ривожига биз ҳам улуш қўшсак деймиз. 

- Келинг энди бевосита "JFL-Tashkent"га қайтамиз. Бу лойиҳа қандай амалга ошди?

- Сўнгги икки йилда изландик. Лойиҳани Дилшод ака Қориев билан биргаликда бошлаяпмиз. Бу кишининг фарзандлари 2016 йил Германиянинг Шлотхайм шаҳрининг бош академияси, "JFL-Schlotheim"нинг синовларидан муваффақиятли ўтгач уларнинг аъзосига айланди. Улар 1 ой давомида мактаб структураси билан яқиндан танишдилар. Ҳудди шу лойиҳа устида ишлаётганимни билганликлари учун бирга ишлашни таклиф қилдилар. Шундан кейин Дилшод ака яна икки маротаба, мен эса декабрь ойида Германияда бўлиб мактабнинг иш фаолиятларини яна бир бор кўрдик. Бир сўз билан айтиб бера олмайман. Немислар биз билан ишлашга бежизга рози бўлмадилар.


Саша Роутер "Бунёдкор"да Бахтиёр Бобоев меҳмони

- Уларга нима манфаат?

- 2016 йилнинг август ойида мактаб директори Эльфи ва катта мураббий Саша Роутер бизнинг таклифимизга кўра Тошкентга келдилар. Эртасига айтган биринчи гаплари шундай бўлди, "сизлар интернетда ёзилганидек давлат эмас экансизлар, биз Ўзбекистонни бундай тасаввур қилмаган эдик". Бир ҳафта давомида меҳмонларимиз "Бунёдкор" стадионинг структураси ва академияси билан яқиндан танишдилар. Бахтиёр Бобоев билан анча суҳбатда бўлдик. "Пахтакор" стадионини кўришди. Кейин, Миллий олимпия қўмитасида янги очилган спорт клиникасини кўрдилар. МОҚ бош котиби Ойбек Омилович қабулида бўлишди. "Спартак" жамоасининг машғулотларида қатнашиб, биздаги истеъдодлар қандай қилиб Европада эмаслигига ҳайрон қолдилар. Ўзбекистонда спортга яратилган шароитлар уларни "маст" қилди. Айниқса, "Бунёдкор" академиясидаги шароитларга унча-бунча немис клуби ҳавас қилишини инкор этишмади. Биздаги табиий мевалардаги витаминларга Европа катта миқдорда пул тўланишини айтишди. Шундай шароитга эга бўлган мамлакат билан ҳамкорлик қилмаслик улар учун нотўғри бўларди.

- Сиз, бизнинг истеъдодларни чет элга чиқиб кетишига ишонасизми?

- Биз нега Европада номи чиқмаган академияни танладик, келинг аввал шунга ойдинлик киритай. Ҳозир "Бавария" ёки "Боруссия"га борса улар мени қабул қилмайди. Уларга Осиёдан Жанубий Корея ва Япония қизиқ. Чунки ишончга киришган. Араб ва Хитой давлатлари эса катта пул эвазига уларни ўзларига қаратадилар. Мен "JFL-Schlotheim"га бизда футбол ўсаётганлиги, бир кун келиб бизнинг футболчиларимиз ҳам Европага кета бошлашлари, пайтида Корея ва Япония бизнинг жамоаларимиздан йирик ҳисобда мағлубиятга учраб юргани, шунчаки ишни тўғри йўлга қўйиш орқали ўзиб кетганлигини тушунтириб бердим. Биз ҳам ҳамкорликда иш олиб борсак, биздаги истеъдодлар билан кўп ютуқларга эришишимиз, шунда бизнинг ҳамкор айнан улар бўлиб қолишларини айтдик. Бу эса уларга маъқул келди. Масалан, Германияда "Бавария" ҳам, "Боруссия" ҳам Германия ФИ томонидан ишлаб чиқилган программа асосида вазифани бажаради. Ҳудди шу методика "JFL-Schlotheim"да ҳам. Олий лига клубларидан фарқли равишда, биз 15-16 ёшли болаларни шундай қўйиб юборамиз. Улар учун ҳеч қандай шартнома пулини сўрамаймиз. Кейинчалик футболчимиз яхши бўлиб кетса, шартномада акс эттирилган даромадни ФИФА томонидан олиб юрамиз. Бу келажак лойиҳаси. Ундан кейин ҳамкорларимиз орқали, Ўзбекистонга хорижлик скаутларни жалб этишимиз керак. Биз кўплаб мусобақаларни ўтказамиз, хорижни четга суриб турайлик, ўзимизни селекционерлар келмайди. "Best Sport Media"нинг вазифаси кучли ва сифатли мусобақаларни ўтказиш орқали халқаро майдонга чиқиш ва шу йўл орқали скаутларни Ўбекистонга жалб қилиш. Яқинда Гризманн воқеасини сайтимизда мутола қилдингиз. Захирадан 10 дақиқага мажбуран тушган футболчини 10 ёшида испаниялик скаут кўриб қолиб уйига олиб кетган Франциядан. Бизда Гризманлар тўлиб ётибди.


Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Омилович қабулида

- Нима учун лойиҳадаги энг ёши катта футболчи 2006 йилда таваллуд топган?

- Чунки 2004-2005 йилларни йиғиб олиш қийин. Бу биринчи масала. Иккинчи масала 2004 йилда таваллуд топган футболчилар 2019 йил терма жамоа сифатида шакилланадилар. Бунга бор йўғи 2 йил қолди. Икки йилда биз футболчини тайёр ҳолатга келтира олмаслигимиз мумкин. Шошмасликни маъқул кўрдик ва 2006 йилдан бошлашга қарор қилдик. Бу авлод вакиллари 2021 йил ўсмирлар терма жамоаси сифатида шакилланади ва 2022 йилги Осиё чемпионатида, муваффақият қозонсак 2023 йил жаҳон чемпионатига борадилар. Бизда 2021 йилга қадар 4 йил муҳлат бор, бу етарли муддат. 2022 йилги Осиё чемпионатида камида икки нафар боламиз бўлса, муваффақиятга эришдик деб айтишим мумкин бўлади. Ундан ташқари, ишимиз ривожланиб кетса ўз базамизга эга бўлишимиз керак. Унга бироз вақт керак бўлади. Ўйлашимизча, 2006 йилдаги тарбияланувчиларимиз базада истиқомат қиладиган ёшга тўлгунига қадар бу ишни бажарган бўламиз. Қисқаси, кўп факторларни инобатга олган ҳолда 2006 йилда тўхталдик.

- 3-6 ёшли футболчиларни йиғишдан мақсад?

- Бу методика анча йиллардан бери қўлланиб келинади. 2016 йил ўзимизда "Локомотив" ҳам шу ишни бошлади. Кейинчалик бошқа мактаблар очилди. Бизда 7 ёшдан кейин мураббийда бор йўғи 23 нафардан иборат гуруҳи бўлади. У ҳеч қачон уч ёки тўртта таркиб билан ишламайди.  Мураббийни маошини яхшилаш орқали ундан сифат талаб қиламиз. Ҳар йили 7 ёшга танлов эълон қилиб ўтирмаслик учун 3-6 ёшдаги гуруҳни ташкил қилдик. Ўзимига келиб, "JFL"нинг қонун-қоидаларини билиб юрган болларнинг 23 нафарини ажратиб оламиз. Қолганлар ҳам кўчада қолмайди албатта.


Мутахассислар Ислом Аҳмедов билан суҳбатда

- Мураббийлар борасида нима дейсиз?

- Куни кеча ЎФФнинг техник бўлими бошлиғи Шавкат Имомов билан анча суҳбатда бўлдик. Биздаги асосий муаммо, мураббий "C" лицензиясини олганидан кейин то у "B"ни олмагунича қайтиб федерация курсларига келмайди. Ўз устида жуда камчилик ишлаяпти. Имкон бўлди дегунча четга чиқиб келиш керак. Бизнинг мактабга ўз фарзандини бераётган бир киши, бу йил четга чиқамизми деб сўради. Четга чиқиб нима қиламиз? Музқаймоқ еб келамизми? "JFL-Tashkent"нинг фалсафаси умуман бошқа, биз бу ёшда четга чиқишни ўйламаймиз, биз мураббийларни йил давомида четга чиқариб турамиз. Ёз ойида мураббийларимиз 1 ой давомида Германияда бўладилар. Имкониятимиз кўтарса, бир йилда икки маротаба чет эллик мутахассис бизнинг болаларимиз билан Тошкентда ишлайди. Бу орада мураббийлар билан тренинг машғулотлар ўтказилади. Лойиҳамиз ОФК инструктори, Ислом Аҳмедовга маъқул келган кўринади. У киши биз билан кўришиб, қўлидан келганича ёрдам беришини айтди. Наҳот, бизда ҳам сабр билан кейинни ўйлаб иш қилишни ўйлайдиганлар бор экан деб кулиб ҳам қўйдилар. Албатта мутахассисларни қўллаб-қувватлаши бизга куч беради. Ҳозирда Рифат Акрамхўжаев ва Зайниддин Тожиев билан келишувга эришдик. Бизда бир мураббий фақат битта жамоага жавоб бермайди, Европа методикаси ҳамма бир оиила. Зайниддин Тожиевни ўзбек футболи тарихидаги энг кучли техникага эга бўлган ўйинчи деб биламан. У киши болаларга техникадан билим берса албатта яхши бўларди. Зайниддин аканинг 5 нафар фарзанди бор, болалар билан ишлашни билади (кулади). Рифат Акрамхўжаев эса биринчи лигада "НБУ Осиё" бош мураббийи. Биздаги асосий муаммо, ёшларни асосий таркибга қўймаслигимиз. "НБУ Осиё" ҳам лойиҳамизни қўллаябди, биринчи лигада жамоамиз бўлиши шарт эмас, 15-16 ёшли истеъдодли футболчиларимиз биринчи лигада дебют қилсалар зўр бўлади. 


Дилшод Қориев Ўзбекистон спортида эришилган ютуқлар билан меҳмонларимизни таништираяпти

- "JFL-Tashkent"нинг иккинчи лигада жамоаси бўладими?

- Бу йилга кеч қолдик. Тошкент шаҳар футбол федерацияси Вице-президенти Маъмур ака Юсупов яқинда Тошкентда U-20 ёшдаги иккинчи лига чемпионатини йўлга қўйиш режасида эканлигини айтдилар. Биз шу лигада 16-17 ёшли футболчилар билан иштирок этмоқчимиз. Сабаби, 17 ёшли футболчилар ёшлар терма жамоасига номзод ҳисобланадилар. Иккинчи лига "JFL-Tashkent" фондидан молиялаштирилади. Унга Республика бўйлаб селекция қилиб футболчиларни таклиф этамиз. Селекция ишларини шу йилнинг куз ойидан бошлаймиз ва 2018 йилнинг март ойида жамоамиз иккинчи лигада ўз фаолиятини бошлайди.

- Тошкентда клублар кўп...

- Лекин бизда биронта клуб "Аякс" каби ҳаммадан илгарилаб кетмаган. Шундай экан соғлом рақобатдан чўчимаймиз. Аксинча, "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор", болалар билан яхши ишлаётган "Спартак" клублари билан ҳамкорлик қилишимиз керак. Водийдан "Нефтчи", Қашқадарёдан "Машъал" ва "Насаф". Бизни олий лигада жамоамиз йўқ. Унга ҳали анча бор. Нима учун яхши алоқаларни йўлга қўйиб, ўзимизникилар билан муносабат қурмаслигимиз керак? Мен юқорида номини санаб ўтган клубларим болалар футболида кенг кўламда иш олиб бораяптилар. Агар бошқа клубларга қизиқ бўлса улар билан ҳам ишлаймиз. Семинар тренингларни биргаликда ташкил этишимиз лозим.


Академия директори Эльфи хонимга Нодирхўжа Юлдашевдан эсдалик совғаси

- Вилоятларда филиаллар бўладими?

- Кўплаб қўнғироқлар айнан вилоятлардан бўлапяти. Рўйхатимизнинг биринчи поғонасида Қўқон турибди. У ерда бизнинг талабимизга жавоб берадиган комплекс бор. Кейин Бухоро ва Жиззахда филиал очишни режалаштирганмиз. Ҳудди шу лойиҳа Тошкентдагидек, Наманганда,Одил Аҳмедов томонидан йўлга қўйилиши режалаштирилган. Шунинг учун рўйхатимизда Наманган йўқ. У ерда Одил билан бирга ҳамкорликда иш қиламиз. Бу йилга ҳозирча шулар.

"JFL-Tashkent" борасида батафсил - АХБОРОТ

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика