Latest news

17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  0 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  4 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  3 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  7 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  3

Неманья Яничич: “Локомотив” “Қизилқум”га қарши бошқача футбол намойиш этади” News

Неманья Яничич: “Локомотив” “Қизилқум”га қарши бошқача футбол намойиш этади”

Тўрт ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтган “Локомотив” ҳимоячиси “Қизилқум”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

– Футбол ўйнамаганимга ҳам анча бўлганди. Баҳорда елкамдан жароҳат олганим сабаб, тўрт ой тўп тепа олмадим. Ҳозир эса ўзимни яхши ҳис қиляпман ва навбатдаги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришга тайёрман, – дейди сербиялик ҳимоячи.

– Мен учун тўрт ой футбол ўйнамаслик жуда оғир бўлди, аммо охиригача сабр қилишимга тўғри келди. Кубок ўйинида мураббийлар менга ҳам имкон беришди ва бундан жуда хурсандман. Афсуски, “Машъал” билан кечган жавоб учрашувида ўз майдонимизда ютқазиб қўйдик. Балки биринчи ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиз йигитларга таъсир қилган бўлиши мумкин, лекин муҳими ярим финалга чиқдик.

– Яхшиям бу мағлубият Кубок беллашувида юз берди ва бу нарса бизни кейинги ўйинларда янада эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилишга ундайди. Мана кўрасиз, “Локомотив” “Қизилқум”га қарши умуман бошқача футбол намойиш этади. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритиш.

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 13-тур қолдирилган учрашуви бугун ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика