Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  17 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  68

Нега футболчилар гетра остини қирқиб олишади? News

Нега футболчилар гетра остини қирқиб олишади?

Биз доимо футбол экпировкаси оламидаги ўзгаришларни кузатиб борамиз.

Ҳар ҳафта янги бутсалар пайдо бўлмоқда, ҳар мавсум форманинг янги турлари чиқариляпти, йиллар давомида инновацион янгиликлар яратиляпти. Бу сафар футболчилар ўйлаб топган ғоя бозорда янги маҳсулотлар пайдо бўлишига сабабчи бўлган мода мавзусига мурожаат қилдик ва sports.ru сайтида эълон қилинган мақолани сизларга тақдим этдик.

Бироқ, ҳаммаси навбати билан. Таги қирқилган гетралар. Бутун гетралар турганида, кесилгани кимга керак деб ўйларсиз. Гап нимадалигини билишга уриндик.



Аввалига Интернет оламини текширдик. Масалан, кўплаб футбол юлдузлари кийган гетралар ранги, остидаги пайпоқ рангидан фарқ қилади.

Кейин, нега Криштиану Роналду гетрасини тиззасидан юқорига кўтариб олиши ҳақида ўйлаб қолдик. Унга махсус буюртма асосида гетралар тикишадими?



Бу борада Фёдор Смолов фикри билан қизиқдик:

Москвада доимо гетранинг пастки қисмини кесиб, оёғимга қалин пайпоқ кийиб олардим. Шунда оёқ қулай туради, бутса ичида сирпанмайди. Жамоамизда ҳеч ким гетрани кесмайди, шу сабабли ҳар эҳтимолга қарши клуб ходимларидан руҳсат сўрадим. Клубда илтимосим ҳайратга сабаб бўлди: "Йўқ, кесиш мумкин эмас. Бунга ҳомийимиз қандай муносабатда бўлади? Қолганлар ҳам шундай қилишни бошлашсачи?". Голландияликлар нима истаганимни тушунмаган кўринади. Аммо менинг агентим қўнғироқ қилиб, ҳаммаси ҳақида келишиб олганини айтди. Кесилмаган гетраларда ўйнаш қулай эмас.

2012 йилда "Тоттенхэм" футболчилари гетра остини кесгани учун клуб мураббийи Гарри Реднапп ўйинчиларни жазолаган. Гетрани кесиш сабаби оддий бўлиб чиқди. Хатто янги гетралар ҳам ўйин пайтида бироз сирпанади ва футболчига ноқулайлик келтириб чиқаради. Кўпчилик қалин бўлгани ва бутсалар ичида қулай туриши учун теннис пайпоқларини кийишган. Бундан ташқари, футболчилар нимада машғулот ўтказишини томоша қилинг: Улар машғулотни гетра ва ҳимоя воситаларисиз ўтказади. Демак, улар футбол фаолиятининг кўп қисмини калта пайпоқларда ўтказишади.


Нега гетралар ости кесилишини тушундик. Профессионал ўзини майдонда қулайроқ ҳис қилиб, машғулотлардаги финтини такрорлашга уринади. Бироқ ФИФА қоидаларига кўра, бундай қилиш мумкин эмас, пайпоқ ва гетра бир рангда бўлиши керак. Шу сабабли футболчилар кесилган жойни лента билан ўраб қўя бошлашди.


Бу мода қандай оқибатларга олиб келди? Бу ҳам қизиқ:

Биринчидан, бозорда янги маҳсулотлар пайдо бўлди. Масалан, қалин қилиб яратилган ва тўлиқ пахтадан бўлган пайпоқлар сотувга чиқди.

Шу билан бирга, бир хил рангда 3 та элемент, гетра, пайпоқ ва лента сотила бошланди.


Ушбу мода фақат профессионал футболчиларгина эмас, балки ҳаваскорларга ҳам "юқди". Интернетда гетраларни кесишни кўплаб усуллари кўрсатиб ўтилган. Улар шундай номаланади: "Қандай қилиб гетраларни Криштиануники каби кесиш".

Хулоса

Мода футболда ҳам катта ролни ўйнайди. Гетралар аслида ҳимоя воситаларини оёқда ушлаб туриш учун керак бўлган. Энди ҳимоя воситалари билан муаммо йўқ, аммо гетра эса ўйин давомида ноқулайлик туғдириши мумкин. Футболчилар кесилган гетра ва қалин пайпоқлар билан ўзларини майдонда қулайроқ ҳис қилишмоқда. Шарқий Европа мамлакатларида қалин пайпоқ совуқ пайтда оёқларни иссиқ ушлаб туради. ФИФА қоидаларига қарамай, гетра остини лента билан ўраб олиш мумкин.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика