Latest news

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  116 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

"Нефтчи": Янги футболчилар таништирилди (ФОТО) News

"Нефтчи": Янги футболчилар таништирилди (ФОТО)

Tags :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” ПФК иккинчи давра аввалида ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларини оммага расман таништирди.
Мазкур тадбир 2016 йил, 1 август куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионининг матбуот анжуманлари залида ўтказилди. Унда жамоа бош мураббийи Андрей Витальевич Фёдоров ҳамда янги футболчилар Акмал Холматов, Сардор Раҳмонов, Фурқат Ҳасанбоев, Никита Павленко, Абдужамол Исроилов шунингдек ОАВ вакиллари ҳамда бир қатор жамоа ишқибозлари иштирок этишди.

1


6

Анжуманнинг илк қисмида жамоа устози Андрей Фёдоров “Нефтчи”нинг иккинчи даврага бўлган тайёргарлик жараёни ҳамда янги футболчилар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Андрей Фёдоров: Хабарингиз бор, иккинчи даврага тайёргарликни Дукентда олиб бордик. Айтиш керакки, сўнгги йиллардаги энг яхши йиғинимизни ўтказдик. Ажойиб ташкилотчиликка эга бўлган Дукент йиғини учун “Нефтчи” клуби раҳбариятига раҳмат айтаман. Бош мураббий сифатида йиғиндан кўнглим тўлди. Йигитлар Дукентда хар тарафлама иккинчи даврага зўр бериб тайёрланишди. Шундан сўнг Тошкент шаҳрида 2 та ўртоқлик ўйинлари “Бухоро” ҳамда “Пахтакор” жамоаларига қарши бўлиб ўтди. Бу икки фойдали баҳс орқали тайёргарлик қай даражада фойдали бўлганини синаб олдик. Яхши биласиз, йилда асосан икки марта селекция ишлари устида жиддий шуғулланамиз. Бироқ хар қандай мураббий селекция ишларидан 100 % кўнгли тўлишиш қийин бўлади. Биз ҳам имкон даражасида жамоани иккинчи давра аввалида кучайтиришга ҳаракат қилдик.

2

Акмал Холматов ҳамда Сардор Раҳмоновлар ортда қайтаришга муваффақ бўлдик. Мен бу йигитларни янги ўйинчи сифатида қабул қилмайман. Уларнинг имкониятларини жуда яхши биламан. Шунингдек Никита Павленко ҳамда Фурқат Ҳасанбоев каби ўйинчиларни ҳам таркибга жалб қилдик. Яна бир ёш футболчи Абдужамол Исроилов биринчи даврадан бери биз билан бирга эди. Давралар оралиғида уни ҳам қайдномага киритдик ва навбатдаги баҳсларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлади. “Нефтчи”да турли ёшдаги футболчилар жам бўлишган. Биз мунтазам равишда ёшлар жамоамиздаги йигитларга ҳам асосий таркиб ўйинларида имконият бериб боряпмиз. Эртани ҳам ўйлашимиз керак. Жамоа хар тарафлама мустаҳкам ва ривожланган бўлишини истайман. Яхши ниятлар билан иккинчи даврани қарши оляпмиз. Албатта ўз режаларимиз содиқ қоламиз ва хар бир ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга киришамиз.

Шунингдек, футболчилар ҳам жамоадаги янги мақсад ва режалари билан ўртоқлашди.

4

Никита Павленко: “Нефтчи”га ёрдам бериш ва тажриба ортириш учун Фарғонага келдим. Клубда намуна бўлишга арзигулик футболчилар жуда кўплаб топилади. Акмал Холматдек футболчидан кўп нарса ўрганиш ниятидаман. Мураббийимиз бизга бир иборани кўп айтиб келади: “Майдонда ғалаба қозонишга бўлган кучли истакнинг ўзи ҳам катта натижа ҳисобланади” Шундай экан, беллашувларда бор имкониятни ишга солиб натижа учун ўйнамиз.

5

Фурқат Ҳасанбоев: Ўзим асли Фарғона вилоятиданман. Бувайда туманидан туғилиб, катта бўлганман. Қўқондаги фаолиятим орқали фарғоналик мухлислар қандай эканлигини жуда яхши биламан. Ўта талабчан мухлислар деб айтиш мумкин. “Нефтчи”га ёрдам бериш учун келдим. Қўлимдан келган барча имкониятларни ишга солиб, жамоа равнақи йўлида меҳнат қиламан. Мақсадим мураббийлар ишончини оқлаш ва мухлисларни хурсанд этишдир.

Сардор Раҳмонов: Фарғона менинг иккинчи уйимга айланиб қолган. Қайтганимдан хурсандман. Бу ерлик мухлисларни жуда яхши биламан. Жамоанинг аввалги шонли натижаларини яна такрорлашга ҳаракат қиламиз. Футбол мухлислар учун ўйналади. Биз эса мазкур ўйинда ғалаба қозониб уларни хушнут этишимиз керак. Албатта иккинчи даврада яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Абдужамол Исроилов: Жамоада жуда кўп тажрибали ўйинчилар фаолият олиб боришмоқда. Мақсадим улардан кўп нарса ўрганиш ва жамоада ўз ўрниимга эга бўлишдир. Жамоада яхши ниятлар билан фаолият бошладим.

Акмал Холматов: Мен узоқ йиллик фаолиятим давомида кўплаб жамоаларда ўйнадим. Айтиш керакки, “Нефтчи”да жуда кўплаб иқтидорли ва меҳнаткаш ўйинчилар жам бўлишган. Улардек йигитларни бошқа жойда кўрмадим. Ҳозир баланд-парвоз гапларни айтиш ниятим йўқ. Лекин биз фақат мухлислар учун ўйнамиз ва ғалаба учун ҳамиша курашамиз деб дангал айта оламан.

Расмий тадбирнинг сўнгги қисмида жамоа аъзолари иккинчи даврада қайси рақамлардаги футбол либосларида ўйнашларини оммага тақдим этишди.

7

Шундай сўнг жамоа вакиллари “Истиқлол” стадиони майдонида тўп билан ишлаш жараёнидан кичик кўринишларни журналист ва мухлисларга тақдим этишди.

8

9

Акмал Холматов

10

11

Сардор Раҳмонов

12

Никита Павленко

13

Фурқат Ҳасанбоев

14

Абдужамол Исроилов

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика