Latest news

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  598 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  26 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  27 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади News

«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади

Tags :  Нефтчи
«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади.

«Янги мавсум бошланиш арафасида жуда кўплаб мухлислар абонемент сотиб олиш истагини билдиришмоқда. Ушбу истак ва таклифларни инобатга олган ҳолда 20 февралдан бошлаб клуб ўз мухлислари учун 1 йиллик абонемент сотишни бошлади.

Мухлисларга ушбу абонемент 2025 йилги мавсум давомида, «Истиқлол» стадионда ўтадиган жамоамиз иштирокидаги Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда кубоги учрашувларига кириш имкониятини беради.

Абонемент қулайликлари:

1. Чиптахоналарда узоқ ва узун навбатда турилмайди.

2. абонементи бор мухлис стадионга кириш учун махсус абонементликлар учун ажратилган эшикдан киради.

Абонементларни сотиб олиш учун «Нефтчи» клуби маркетинг бўлимига мурожаат қилиш мумкин. Абонементларни нақд пул, пластик карточка ва пул ўтказиш орқали сотиб олиш мумкин. Абонементларнинг асосий қисми марказий секторлардан бўлиб абонементлар сони чегараланган», — дейилган «Нефтчи» матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

Чипталар «Истиқлол» стадиони кассаларида , Фарғона шаҳар деҳқон бозорига киришдаги автотураргоҳда жойлашган махсус кассалар ва Марғилон шаҳрида жойлашган «Ансор» савдо мажмуасига кириш қисмидаги кассада сотилмоқда!

Қўшимча маълумотлар учун:

+99890 630 98 64

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика