Latest news

01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  2 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 23:43"Реал Овьедо" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  43 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  13 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

"Нефтчи" бош мураббийи: "Чемпионлик учун курашда ҳамманинг имконияти бир хил" News

"Нефтчи" бош мураббийи: "Чемпионлик учун курашда ҳамманинг имконияти бир хил"

Янги мавсум олдидан “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Сергей Ковшов клуб расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

Унда мураббий бўлажак режалари ва янги мавсумдан нималар кутаётганини маълум қилди.

– Даставвал, “Нефтчи” жамоасининг Тошкентдаги йиғини ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз.

– Тошкент йиғини яхши савияда ўтди деб ҳисоблайман. Жамоамизнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаб олдик ҳамда нималар устида иш олиб боришимизни белгиладик. “Навбаҳор” билан биринчи ўйинда дуранг натижага эришган бўлсак, “Металлург” билан ўтказилган иккинчи беллашувда ғалаба қозондик. Айниқса баҳсни ҳужумкор тарзда олиб борганимиз ўйинимизни янада шакллантиришга кўмак берди. Учинчи баҳс “Бухоро”га қарши бўлиб ўтди. Бу жамоа менда илиқ таассурот қолдирди. Ҳамма чизиқларнинг ҳаракатлари қониқарли кузатилди ва бу жамоа менинг фикримча кучли олтилик учун кураш олиб боради. Охирги назорат учрашувимиз “Қизилқум”га қарши кечди. Бу ўйинда ҳам йигитларимиз кўтаринки руҳда футбол намойиш этишди. Селекция ишлари орқали 2-3 нафар футболчини бир қатор чизиқларда синаб кўрдик. Натижасини эса мавсум давомида билиб оламиз. Умумий қилиб айтганда, ўқув-машғулотлар жараёнидан кўнглим тўлди. Йиғин охирида жамоа тест синовларини топширди. Жамоа йиғинга яқиндагина киришган, шу сабаб мавсум давомида барча камчиликларни бартараф этиб боришга ҳаракат қиламиз.

– Таркибдан кўнглингиз тўлдими?

– Таркиб борасида гапирадиган бўлсам, селекция ишларига жуда оз вақт қолди. Шу кунгача 2 нафар легионер таркибимизда шуғулланмоқда. Бири украиналик дарвозабон Виталий Мирный бўлса, иккинчиси эса россиялик ҳужумчи Вячеслав Сушкиндир. Тошкентда сафимизда хорижлик ҳужумчи Деребчинский кўрикда бўлди. Унинг ҳаракатлари менга мақул келган бўлсада, оёғидаги жароҳати сабаб жамоада фаолият юрита олмаслиги ойдинлашди. Ундан ташқари япониялик Ю Кубоки ҳам ўзида ёмон таассурот қолдирмади. Аммо унинг савиясидаги футболчилар Ўзбекистонда етарли топилади. Шу сабаб Кубоки билан дўстона хайрлашдик.


– Сиз кимларни таркибда кўзлаган эдингиз. Лекин бу амалга ошмай қолди.


– Зафар Тўраев ҳамда Лазиз Убайдуллаев каби футболчиларни “Нефтчи”да кўришни хохлардим. Лекин ҳозирги таркиб ҳам ёмон эмас. Фақат футболчилар ўз устиларида ишлаб ривожланишда тўхтаб қолмасликлари лозим.

– Суперлиганинг янги мавсумидан нималарни кутмоқдасиз?


– Бу йил янги форматда қатнашмоқдамиз. Ўйинлар қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Қандай натижалар қайд этилишини эса вақт кўрсатади. Чемпионатда кучли жамоалар жамланган. Бизнинг режаларимиз эса яхши натижалар қайд этиб, совринли ўринлар учун курашиш.

– Фикрингизча, чемпионлик учун айнан қайси жамоалар кураш олиб боришади?


– Чемпионлик учун курашда ҳамманинг имкони бир хил деб ўйлайман. Таркибларнинг кучи деярли тенг саналади. Шу сабаб мавсум давомида кутилмаган натижалар қайд этилса, ҳеч ажабланмайман. Кўпинча мавсум олдидан “Пахтакор” ва “Локомотив” сингари жамоаларга чемпионликни башорат қилишади. Лекин менинг фикрим шундайки, ҳамма жамоалар матонат билан ўйинга ёндошсалар, хали кўп сюрпризларни кўришимиз мумкин.

– “Нефтчи” мухлисларига мавсум аввалида нима демоқчисиз?


– Мухлислар анчадан бери чиройли ва мазмунли ўйинларни соғиниб қолишган. Улар нима учун стадионга талпинади ? Ишқибозлар ҳужумкор ўйин ва чиройли голлар кўриш истагида стадионга ошиқади. Менинг тилагим мухлисларимиз стадионга асабийлашиш учун эмас, балки хордиқ чиқаришга келишларини ҳоҳлаб қолардим. Биз эса, беллашувларда кўпроқ гол уриб, камроқ тўп ўтказиб юборишимизни тилаб қолардим. Шунинг учун мухлисларимиз хар бир ўйинга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришса, биргалашиб ижобий натижаларни қўлга киритамиз деб умид қилиб қоламан, – дейди Сергей Ковшов.

“Нефтчи” матбуот котиби Зуҳриддин Абдуллажонов суҳбатлашди  

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика