Latest news

11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  2 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  1 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  4 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  11

“Навбаҳор”нинг 1996 йилги “Олтин йигити” бир ёшга улғайди News

“Навбаҳор”нинг 1996 йилги “Олтин йигити” бир ёшга улғайди

Бугунги санада ўз таваллуд кунларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас сана билан қутлашда давом этамиз.

Бугун яна бир ёшга улғайганлар орасида Наманган футболи тарбияланувчиси, “Навбаҳор”нинг олтин авлод вакили, 1996 йили клуб билан бирга ҳозиргача ягоналигини сақлаб келаётган чемпионликка эришган Зафар Мусабоев ҳам бор. 

Ўша йили Виктор Жалилов бош мураббийлигида Наманганда ажойиб жамоа ташкил этилган эди. Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган “Навбаҳор” футболчилари якунда тарихий чемпионликни қўлга киритишганди. Шонли жамоа таркибида тажрибали ҳужумчи Зафар Мусабоев ҳам бўлган. Бугунги кунда Зафар ака футболдан бироз йироқда, аниқроғи тадбиркорлик билан шуғулланяпти. 

- Зафар ака, сизни ўрта авлод футбол мухлислари жуда яхши билишади. Лекин футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг бироз севимли касбингиздан йироқлашгандек таассурот қолдирдингиз. Бугунги кунда нималар билан бандсиз? 

- Бошқа соҳада фаолиятим давом этяпти. Тадбиркорлик билан шуғулланяпман. Шу орқали қора қозонимиз қайнаб турибди (кулади). Лекин барибир футболдан узоқлашиб кетганим йўқ. Аллоҳ раҳматига олсин, устозим Абдулло Жўрабоев билан бирга Чортоқ туманида футбол жамоаси тузган эдик. У киши Чортоқдан етишиб чиққан ягона мураббий эдилар. Жуда ҳам кўп шогирдларни тарбиялаганлар. Улар орасида Тоҳир Мадраҳимов, Рашид Ғофуров, Муҳиддин Ортиқов, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Анвар ва Аъзам Ҳафизов, Ғиёс Комилов каби футболчиларни алоҳида айтиш мумкин. 

- Мураббий сифатида катталар жамоасида ишлаш ниятингиз йўқми?

- Ҳозирча йўқ. Айни пайтда ўз ишим бор. Юқорида айтиб ўтганимдек, бир неча йилдан бери тадбиркорлик билан шуғулланиб келяпман. Ҳар бир инсон ўз севган касбини қилгани яхши, деб ўйлайман. Қолаверса, оиламиз катта. Мен ягона ўғил фарзандман. Беш нафар синглим бор. Фарзандлар тарбияси, уларни турмушга бериш билан шуғулланиш менинг зиммамга юкланганди. Шукрки, бугунга келиб сингилларимнинг барини узатдик. Улар ўз оилалари билан бахтли ҳаёт кечиришяпти. Афсуски, отам уларнинг камоли ва бахтини кўра олмадилар. Ҳаёт синовлари ва ташвишлари сабаб футболдан ўзим истамаган ҳолда йироқлашишга мажбур бўлганман. 

- Зафар ака, 1996 йили чемпионлик шохсупасига кўтарилган “Навбаҳор”нинг муваффақияти сири нимада бўлган?

- 1996 йилги мавсумда ҳақиқатан наманганлик мухлисларга ажойиб онларни туҳфа этгандик. Энг катта ютуғимиз - жамоамиздаги аҳиллик эди. Бир-биримизни кўз қарашидаёқ тушунардик. Бу шунчаки, баландпарвоз сўзлар эмас, фикримни қолган жамоадошларим ҳам тасдиқлашади. Бир нарсани айтишим керак, “Навбаҳор”нинг тарихий ютуғида раҳматли Ҳакимжон ака Ҳошимовнинг хизматлари чексиз бўлган. У киши ҳақиқий футбол фидойиси эдилар. Миллионлар ўйини деганда оилаларини ҳам эсдан чиқариб юборардилар. “Навбаҳор” таркибини, умуман, жамоани сақлаб қолиб, уни кучайтиришга айнан Ҳошимжон ака сабабчи бўлгандилар. Бу саъй-ҳаракатлар 1996 йилда натижасини берган. Ўша йили Фарҳод Магометов, Геннадий Денисов каби тажрибали футболчилар жамоага жалб этилганди. Олег Шацких, Тоҳир Мадраҳимов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Илҳом Шарипов сингари етакчилар юқори савияда ўйин намойиш этишган. Деярли 40-50 фоиз ўйинчилар терма жамоа шарафини ҳам ҳимоя қилишарди. Ўша йиллари биз учун асосий рақиб “Нефтчи” ҳисобланарди. Водий дербисига қизиқиш жамоалар турнир жадвалининг қайси поғонасини эгаллаб турганлигидан қатъий назар, юқори бўларди. 1996 йилги мавсумда бу икки клуб ўзаро ўйинларда биттадан ғалабага эришган. Намангандаги учрашувда биз 1:0 ҳисобида муваффақият қозонгандик. Фарғонада кечган ўйинда эса “Нефтчи” 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Шунга қарамай, чемпионат якунида олтин медаллар бизга насиб этган. 

Ўйлаймизки, Зафар Мусабоев ҳали мураббий сифатида Ўзбекистон, хусусан Наманган футболи ривожига хисса қўшади. Унинг бой тажрибаси албатта ёшларга улашилиши керак. Зафар акани бугунги қўшалоқ байрам билан муборакбод этиб, у кишига соғлик-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар роҳатини кўриб юришларини тилаймиз. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика