Latest news

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

"Навбаҳор": Йиғин сўнггида "Сўғдиёна" мағлуб этилди News

"Навбаҳор": Йиғин сўнггида "Сўғдиёна" мағлуб этилди

Бундан бироз вақт олдин "Навбаҳор"нинг Тошкентда ташкил этилган дастлабки йиғини якунланди.

Йиғиннинг сўнгги кунида футболчиларимиз Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан куч синашишди. Жиззахликлар билан ўтган ўйинда Ғофуров шогирдлари устунликка эга бўлишди. Бу жиҳат якуний ҳисобни 3:0 бўлишини таъминлади. Дастлаб Дилшод Жабборов қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусга қадар жамоамизнинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми ҳам самарали якунланди. Анвар Ражабовнинг қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб тўрдан жой олди. Учрашув якунланиши арафасида захирадан майдонга тушган Сардор Азимов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

"Навбаҳор" таркиби қуйидагича бўлди: Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Хайрулла Каримов, Игорь Голбан, Азизбек Ғуломхўжаев, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Отабек Валижонов, Анвар Ражабов, Тимур Аюпов, Мўйдин Мамазулумов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ботир Тўрабоев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Санжар Асқаралиев, Шоҳжаҳон Аббосов, Сардор Азимов, Нодир Мавлонов, Равшан Асланов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов.

Учрашувда жароҳатлари борлиги туфайли Тоҳир Шамситдинов ва Акрам Баҳриддиновлар иштирок эта олишмади. Украиналик ҳужумчи Олександр Пишур эса таътилдан фойдаланиб, уйига бориб келиш учун рухсат олгани сабабли ўйинда қатнашмади. Шу тариқа Тошкентда ташкил этилган дастлабки йиғин якунланди. Жамоа аъзолари қисқа муддатлик таътилдан сўнг 2 феврал куни яна Тошкентда йиғилишади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика