Latest news

08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  5 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  0 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  7 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6

“Навбаҳор” Суперлига пешқадамига айланиб олди. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” кучли учликда News

“Навбаҳор” Суперлига пешқадамига айланиб олди. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” кучли учликда

Суперлиганинг 10-тури якунига етди. Турнир жадвалида “Пахтакор” пешқадам бўлиб турибди.

Кучлиларнинг ўзаро ўйинлари натижасига кўра эса Арвеладзе жамоаси пешқадам эмас. Бухородаги ғалабадан кейин Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Суперлига пешқадамига айланиб олди. Кучли учликни пойтахт клублари якунлаган.

Андрей Фёдоров “Локомотив”ни ва ниҳоят кучли олтиликка олиб кирган. 4-ўрин айнан унинг жамоасига тегишли. “Бухоро” эса “Пахтакор”ни ҳисобга олмаса, кучли олтиликнинг қолган вакилларидан ҳозирча очко ололмаган. 

Чемпионлик йўлида

Навбаҳор      5          3          1          1          5:2      10

Бунёдкор      5          3          0          2          9:6      9

Пахтакор      5          2          1          2          6:2      7

Локомотив   4          1          2          1          3:4      5

Металлург    5          1          2          2          4:10    5          

Бухоро          4          1          0          3          3:6      3

Қуйи олтиликда “Қизилқум”нинг ишлари жойида. Ҳамид Актамов жамоаси ўзидан кучлиларга очко улашаётган бўлса-да, тенг кучли рақибларга қарши ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилишга эришяпти.

Кейинги тўртликда эса анча қизиқарли ҳолат. Ҳасанов, Бердиев, Лушчан ҳамда Кумиков ўртасидаги кураш Суперлига стартигача бўлган гумонли тахминларни йўққа чиқариб турибди. Яъни, кучли олтиликда бўлмаган клублар ўртасида ҳам яхшигина рақобат юзага келаётганини кўриш мумкин.

Жон сақлаш йўлида

Қизилқум     5          3          0          2          8:5      9

Қўқон-1912  4          1          3          0          3:1      6

Насаф            5          1          3          1          3:3      6

Сўғдиёна       5          1          3          1          4:5      6

АГМК             5          1          3          1          3:4      6

Нефтчи          4          0          2          2          1:4      2

Author :
Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика