Latest news

23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  19 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  12 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  6 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  37 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  2 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1

"Насаф"га қарши ўйин "Навбаҳор" бош мураббийи учун ҳал қилувчи баҳсми? Андрей Канчельскис билан суҳбат News

"Насаф"га қарши ўйин "Навбаҳор" бош мураббийи учун ҳал қилувчи баҳсми? Андрей Канчельскис билан суҳбат

"Championat.asia" журналисти Шаҳбоз Беғамов хизмат сафари юзасидан Қарши шаҳрида бўлиб турибди.

Мухбиримиз эртанги Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан наманганликлар бош мураббийи Андрей Канчельскисни ёшлар жамоалари ўртасидаги баҳсда учратиб, ундан баъзи саволларга жавоб олди.

"Ям-яшил ажойиб майдонда шуғулландик. Жамоада кайфият яхши. Барча тўлиқ консентрация билан "Насаф"га қарши баҳсда тараддуд кўрмоқда", - дея гап бошлади Андрей Канчельскис.


Шундан сўнг "Навбаҳор" устозидан яқиндагина клуб раҳбарияти ва жамоа ўртасида бўлиб ўтган йиғилиш ҳақида сўрадик.

"Ҳа, раҳбарият билан Наманганда футбол ривожига бағишланган учрашув ташкиллаштирилди. Шунингдек, жамоа кўрсатаётган ўйин ва натижалари ҳақида ҳам гап кетди", - дея изоҳлади россиялик мутахассис мазкур йиғилишни.


Андрей Канчельскис "Навбаҳор"га омад етишмаётганини, футбол тилида айтганда, фарт йўқлигини тушунтирди.

"Ҳали ғалабалар келади. Умид қиламанки, тез орада узоқ кутилган ғалабани мухлисларга тақдим этамиз. Шуни режалаштиряпмиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Биз ўзимиз жамоани шундай қийин ҳолатга тушишига олиб келдик. Ҳаёт давом этади. Энди мазкур муваффақиятсиз даврдан ўтиб олиш лозим. Вазиятга позитив равишда қараб, ғалабалар ва очколар орқали муваффақиятли йўлга тушиб олиш даркор. Машғулотларда янада кучлироқ ишлаймиз ва ишлаяпмиз. Эндигина учта тур ўтди. Муҳими, бизда ўйин сифати мавжуд. Бизга озгина омад етишмаяпти. Ҳужумларни якунлашда омад бизга кулиб боқмаяпти. "Бунёдкор" билан ўйинда дуранг адолатлироқ бўларди. Шунингдек, ўша ўйинда ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин эди. Футбол тилида айтганда, фарт йўқ. Ишлашда давом этсак, ўша фарт келади", - деди Канчелскис.


Суперлиганинг 4-туридан жой олган "Насаф"га қарши эртанги марказий баҳс Канчельскис учун "Навбаҳор"даги ҳал қилувчи баҳсга айланадими? Мураббий мазкур ҳолатга шундай қарайди:

"Ҳар қандай ўйин мураббий ёки футболчи учун ҳал қилувчи баҳсга айланишини мумкин. Бу ўйин менинг жамоадаги ҳал қилувчи ўйиним ёки аксинча бўлиши клуб раҳбариятига боғлиқ. "Насаф" билан ўйин ҳал қилувчи бўладими ёки йўқ, буни клуб президенти ҳал қилади. Кўрамиз", - деди Андрей Канчельскис. 


"Навбаҳор" устози "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан кейин келаси турда таркибда жиддий ўзгаришлар бўлишини таъкидлаганди. Айнан шу масалада ҳам россиялик мутахассисга мурожаат қилдик.

"Насаф"га қарши ўйинда таркибмизда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Ҳозирданоқ буни амалга оширдик. Шундай футболчи борки, биз уни Наманганга қолдириб келдик. Чунки мазкур футболчининг ўйини, учрашувга бўлган муносабати ва кўрсатган футболи "Навбаҳор" даражасига мос келмади. Мағлубиятни фақатгина шу билан боғламоқчи ёки барча айбни унга ағдармоқчи эмасман. Ҳамма айбдор. Лекин ўша футболчининг ҳаракатлари манзур келмади. Майдонга чиққандан сўнг борини бериб сидқидилдан ўйнаш керак. Майдонда шунчаки "настрой"сиз чиқиш ярамайди. Гап ким ҳақида? Буни ошкор қилмоқчи эмасман. Яхшиси ўша футболчи, бу сўзлардан тегишли хулоса чиқарсин. Биз жазо тариқасида уни Наманганда қолдирдик", - деди Андрей Канчельскис.


Шу ўринда таъкидлаш жоизки, "Навбаҳор" ҳимоячиси, "Насаф"нинг собиқ аъзоси Игорь Голбан жароҳати туфайли эртанги беллашувни ўтказиб юборади. Футболчи айни пайтда ўз юртида муолажа олмоқда.

Маълумот ўрнида, Қарши шаҳридаги "Геолог" стадионида кечган "Насаф" - "Навбаҳор" ёшлари ўртасидаги баҳсда қаршиликлар рақибни тор-мор келтиришди. Эътиборга молик жиҳати, ўтган мавсумда айнан "Навбаҳор" билан ўтган беллашувда жароҳат олиб узоқ муддат сафдан чиққан Азиз Ғаниев узоқ танаффусдан сўнг яшил майдонга қайтди. Ғаниев ёшлар таркибида бир бўлим фаол ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" жамоаси Суперлиганинг 3-туридан кейин 1 очко билан турнир жадвалининг энг охирги поғонасини банд этиб турибди. Эртага жамоа Қашида "Насаф" меҳмони бўлади.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика