Latest news

01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  5 00:52Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик”  1 00:38"Гавр" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:48"Реал Овьедо" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  1 23:09"Ал Файха" — "Ал Насср". Таркиблар маълум  2 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  3 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  44 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  6 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  2

“Насаф” лагеридан дараклар News

“Насаф” лагеридан дараклар

Ўзингизга маълум, барча жамоаларда янги мавсум олдидан “келди-кетдилар” бўлади.

Бу ҳам футболнинг бир қисми саналади. “Аждарлар” сафида ҳам ўзгаришлар бўлди. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган Андрия Калудерович ва Дониёр Нарзуллаев жамоани тарк этишди. Биз уларнинг кейинги фаолиятларига омад тилаймиз.

Бундан ташқари мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоа дарвозабонлари мураббийи Денис Иванков ҳам жамоани тарк этди. Денис Александровичга ҳам кейинги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Шунингдек Шоҳмалик Комилов, Жасур Жумаев ва Жўрабек Маннонов Самарқанднинг “Динамо” жамоасига “Насаф”футбол клуби учун молиявий фойдали шартлар асосида, Абубакр-Ризо Турдиалиев эса “Олимпик” жамаосига бир мавсумга ижарага берилди.

"Насаф" мухлисларидан юқоридаги ҳолатлардан тушкунликка тушмасликларини сўраб қоламиз. Ёдингизда бўлса, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти 2021 йилги мавсум ўртасида жамоанинг асосий ўн тўрт нафар етакчи футболчилари билан шартномаларни узоқ муддатга чўзган эди. 2021 йил мавсум охирида яна бир етакчи, Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида ғалаба голини урган Ғолиб Ғайбуллаев ҳам жамоа билан шартномани уч йил муддатга узайтирди.

“Насаф” футбол клуби томонидан ижарага берилган, юқорида келтирилган футболчиларнинг ҳам клуб билан узоқ муддатли шартномалари бор. 2022 йилги футбол мавсуми якунланганидан сўнг футболчилар жамоага келиб қўшилишади", - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.



Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика