АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди
01 mar 00:25
News
АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди
АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:1
Голлар: 45+2 - Антуан Семеньо
"Лидс": 26. Карл Дарлоу, 2. Жейден Богл (7. Дэниел Жеймс, 76'), 6. Жо Родон (15. Яка Бийол, 87'), 5. Паскаль Стрёйк, 3. Габриэль Гудмундссон, 24. Жеймс Жастин (10. Жоэль Пироэ, 87'), 18. Антон Стах, 4. Итан Ампаду, 44. Илия Груев (29. Вильфред Ньонто, 76'), 11. Бренден Ааронсон (14. Лукас Нмеча, 65'), 9. Доминик Калверт-Льюин.
Захира: 1. Лукас Перри, 23. Себастиан Борнау, 8. Шон Лонгстафф, 22. Ао Танака.
"Манчестер Сити": 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеус Нунес, 21. Райан Аит-Нури, 33. Нико О'Райли (4. Тейани Рейндерс, 71'), 15. Марк Гехи, 3. Рубен Диаш, 42. Антуан Семеньо, 20. Бернарду Силва, 16. Родри, 7. Омар Мармуш (26. Савио, 68'), 10. Райан Шерки (6. Натан Аке, 87').
Захира: 1. Жеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 11. Жереми Доку, 14. Нико Гонсалес, 47. Фил Фоден.
Огоҳлантиришлар: 85 - Жанлуижи Доннарумма, 90+2 - Савио, 90+2 - Райан Аит-Нури
90+7. Ўйин якунланди!
90+3. Охирги дақиқалар асабий ўтмоқда. Буни "шаҳарликлар" посбони, ҳимоячиси ва ҳужумкор ярим ҳимоячиси сариқ карточка олганидан билиш мумкин.
90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
88. Яка Бийол майдонга тушиши биланоқ бош билан дарвозага зарба берди, салгина аниқлик етишмади...
80. "Лидс" сўнгги дақиқаларда фаоллашмоқда.
78. Ўйин темпи тушган вақтда қизиқ факт: айни вақтда баҳор фасли кириб келди. Фаслнинг илк ойи - мартда "Ман Сити" 6 та ўйин ўтказиши режалаштирилган. Уларнинг 2 таси "Реал Мадрид"га, 1 таси эса "Арсенал"га қарши ўтказади. Ажойиб ой.
72. Даҳшат вазият! Гейхининг бош билан берган зарбасини Дарлоу аранг қайтариб юборди...
71. Семеньодан хавфли зарба! Унинг тепган тўпи йўл-йўлакай рекошетга учраб майдонни тарк этди.

71. Ҳар икки жамоа сафида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилди.
64. Ўйин анча сокинланди. "Лидс" ҳам олдинга ўтмай қолди. Энди ўзгаришлар бошланса керак таркибда.
62. Диашнинг узатмасидан сўнг Мармуш тўпни дарвозага йўналтирди, аммо бу зарба аниқ бўлмади.
53. Шеркининг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Мармуш дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ бўлди.
50. Гудмундссоннинг тепган тўпи ноаниқ кетди.
49. Калверт-Льюин ўзига узатиб берилган тўпни тўғрилаб олиб, дарвоза томон тепди, Нунес оёқлари билан қайтариб юборди!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Ўйиннинг дастлабки бўлими статистикаси:
Тўп назорати - 24% - 76%
Дарвоза томон зарбалар - 8 - 4
Аниқ зарбалар - 2 - 4
Бурчак зарбалар - 2 -2
Узатмалар аниқлиги - 74% - 92%
Голли вазиятлар - 2 - 3
45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45+2. ГОЛ! Семеньо ҳисобни очди! Айт-Нурининг узатмасидан сўнг Антуан тўпни дарвозага киритди!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
42. О'Райли ўзига узатиб берилган тўпни ажойиб тарзда Мармушга тўғрилаб берди, бироқ Омар дарвоза томон зарба бера олмади.
41. Бўлим сўнггида устунлик "шаҳарликлар"га ўтиб кетди.
40. Яна зарба "Сити"дан! О'Райлининг тепган тўпини Дарлоу ажойиб тарзда қайтарди!
40. "Ман Сити" ва ниҳоят дарба беди. Мармушнинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди.
39. Ааронсон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Жанлужи тўпни қайтарди!
32. "Ман Сити" назоратни ўзига олишга интилмоқда. Бироқ ҳужумларда хавф, ўйинда файз кўринмаяпти.
23. Бугун манчестерликлар ҳимояси заиф кўринмоқда. Балки 2-бўлимда Ҳусановни кўрармиз майдонда?
21. Айт-Нуридан хато! Ааронсоннинг дарвозага яқин масофадан берган зарбаси аниқ бўлмади... Жуда яқин келганди голга "Лидс".
18. Жастиннинг узоқ масофадан берган зарбасини Доннарумма қайтарди!

13. Ифтор вақти келгани боис рўза тутган футболчилар сув ичиб, оғизларини "очиб" олишди.
8. Семеньо қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди. Қўшимчасига бу ҳолатда ўйиндан ташқари вазият бўлган экан.
5. Яна мезбонлардан ҳужум. Бу сафар тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади...
4. "Лидс" ўйинни фаол бошлади. Калверт-Льюинга узатиб берилган тўпни у дарвозага аниқ йўналтира олмади.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ доирасидаги "Лидс" — "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясига таклиф этамиз!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Comments
Тўғрироғи эртага бўлса керак