ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
26 feb 03:00
News
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Бенфика" 2:1
Голлар: 14 - Рафаэл Силва, 16 - Орельен Тчуамени, 80 - Винисиус Жуниор
Биринчи ўйин: 1:0
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 12. Трент Александер-Арнольд, 22. Антонио Рюдигер, 18. Альваро Фернандес (20. Франсиско Гарсия, 90+1'), 17. Рауль Асенсио (4. Давид Алаба, 77'), 8. Федерико Вальверде, 15. Арда Гюлер (38. Сесар Паласиос, 84'), 14. Орельен Тчуамени, 6. Эдуарду Камавинга (30. Франко Мастантуоно, 77'), 7. Винисиус Жуниор, 16. Гонсало Гарсия (45. Тьяго Питарч, 84').
Захира: 13. Андрей Лунин, 26. Фран Гонсалес, 2. Даниэль Карвахаль, 23. Ферлан Менди, 28. Хорхе Сестеро, 37. Мануэль Моран, 21. Браим Диас.
"Бенфика": 1. Анатолий Трубин, 17. Амар Дедич, 44. Томаш Араужу, 30. Николас Отаменди, 26. Самуэль Даль, 27. Рафаэл Силва, 20. Ричард Риос, 18. Леандро Баррейро (15. Сидни Лопеш Кабрал, 90+1'), 8. Фредрик Эурснес (5. Энсо Барренечеа, 85'), 21. Андреас Шельдеруп (9. Франьо Иванович, 85'), 14. Вангелис Павлидис.
Захира: 24. Самуэл Суареш, 50. Диогу Феррейра, 4. Антониу Силва, 6. Александр Бах, 16. Мануэл Силва, 62. Жозе Нету, 10. Георгий Судаков, 11. Доди Лукебакио, 72. Анизиу.
Огоҳлантиришлар: 35 - Ричард Риос, 51 - Николас Отаменди, 57 - Рауль Асенсио, 90+6 - Сесар Паласиос
90+9. Ўйин якунланди, "Реал Мадрид" нимчорак финалга йўл олди!
90. Учрашувнинг асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди.
90. Каррераснинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.
84. Арбелоадан қизиқ юриш! Арда ва Гарсия ўрнига ҳеч ким танимайдиган ёшларни ўйинга ташлади.
83. Арданинг узоқ масофадан тепган тўпи ноаниқ бўлди.
82. Хавфли вазият, дарҳол реакция! Силва ўзига узатиб берилган тўпни финт тарзида дарвозага йўллади, аммо сантиметрлар ноаниқ кетди.
81. "Бенфика"дан реакция кўрамизми?


80. ГОЛ! Винисиус ҳисобни оширди! У Вальверденинг пасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва гол уриб, масалани деярли ҳал қилди. Доимгидек, рақс тушди.
78. Ўйин давом этади. Асенсиога саломатлик тилаб қоламиз.

74. Ўйинда тўхталиш. Асенсио ва Камавинга тўқнашиб кетди, Раул шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этади. Ўрнига тушиш учун Алаба тайёргарлик кўрмоқда.
70. Агар учрашув шу ҳисобда қоладиган бўлса Man of the match соврини Куртуага берилиши керак. Унда ҳозиргача 4 та сейв мавжуд. Маълумот учун, Трубинда бу кўрсаткич 2 тани ташкил этади.
69. Хўш, мураббийлар ҳали футболчиларни алмаштиришга шошилмаяпти. Энди майдонда чарчоқ сезила бошлайди, бу эса янги футболчилар тушишига ундов бўлиши тайин.
68. "Бенфика" темпи оширди. Бир қатор ҳужумлар, зарбалар самара бермаяпти.
60. Хавфли зарба! Винисиуснинг затосидан сўнг тўп Рафа Силвага келиб тушди, унинг зарбасини Куртуа бартараф эта билди.
56. Александер-Арнольд бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб дарвоза томон зарба берди, аммо салгина ноаниқ бўлди...
53. Трентнинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Асенсио дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ бўлди.
47. Трентнинг ерлатиб марказга узатган тўпини ҳеч ким дарвозага йўллай олмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+3. Биринчи бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
45. Вальверденинг дарвоза томон тепган тўпи ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди.
42. Арданинг ерлатиб марказга узатган тўпини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
41. Гюлернинг зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.
38. Хавфли зарба! Риоснинг кучли зарбасини Куртуа қайтариб юборди.
33. Йўқ, ВАР голни бекор қилди.

32. ГОЛ! Гюлер ҳисобни оширди! Винисиус тўпни Вальвердега узатди, у боши билан Гонсалога, ҳимоячидан қайтган тўпни эса Арда дарвозага киритди.
25. Яна бир зарба Винидан. Яна Трубин ушлаб олди.
24. Камавинганинг узоқ масофадан берган зарбасини Трубин ушлаб олди.

No comment: "Реал Мадрид" мухлислари томонидан бугунги учрашувга тайёрланган баннер.
21. "Реал" назоратни ўз қўлига олишга интилмоқда. Аммо "Бенфика" бунга йўл қўймаяпти...
17. Ух, ўйин шиддати ошиб кетди. Аввал меҳмонлар, энди мезбонлар ҳужумда.

16. ГОЛ! Чуамени тезкор жавоб берди! Узатиб берилган тўпни ажойиб зарба билан дарвозага йўллади ва аниқ бўлди!
15. "Реал" энди темпни оширармикин? Кузатамиз.

14. ГОЛ! "Бенфіка" ҳисобни очди! Рафа Силва ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага киритди!
6. Ҳужум навбати "Реал"да. Винисиус жарима майдончаси ичидан зарба берди, аммо ноаниқ.
6. Яна бир зарба португаллардан! Яна Куртуа тўпни ушлаб олди...
5. Бурчакдан узатилган тўпни "Бенфика" аъзоси дарвозага йўллади, Куртуа ушлаб олди.
4. Учрашув меҳмонлар прессинги остида бошланди дейиш мумкин. Илк дақиқалардан тўп асосан майдоннинг "Реал" дарвозаси томонида ўтмоқда.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Бугунги ЕЧЛ плей-офф босқичидаги "Реал Мадрид" - "Бенфика" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Comments