Latest news

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  2 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  22 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

Мундиаль 2022. Тунис! News

Мундиаль 2022. Тунис!

Тунис!


Тахаллуси: "Карфаген бургутлари"

ФИФА рейтингида 30-ўринда.

Жаҳон чемпионатига олтинчи марта бормоқда (1978, 1998, 2002, 2006, 2018, 2022).


D гуруҳи. Рақиблар: Франция, Австралия, Дания.

1-тур, 22 ноябрь. Дания — Тунис

2-тур, 26 ноябрь. Тунис — Австралия

3-тур, 30 ноябрь. Тунис — Франция


Муваффақиятлар


Тунис ҳеч қачон гуруҳдан чиқмаган.

"Карфаген бургутлари"нинг энг муваффақиятли мундиали – Аргентина-78. Бу улар учун дебют турнири ҳисобланган.



Польша, ГФР ва Мексика – Туниснинг гуруҳдаги рақиблари бўлишган.

Тунисликлар илк турда Мексикани 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, сенсацион ғалабага эришишган. Жамоа биринчи таймдан сўнг ютқазаётганди, аммо танаффусдан сўнг ирода кўрсата олди ва рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.




Тунис иккинчи турда ўша йилларда комбинацион футбол кўрсатган поляклар билан курашиш шарафига муяссар бўлди. Ўйин Африкадан келган дебютантлар учун қийин ўтди. Польша минимал ҳисобда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.




Якуний турда Тунисни фақатгина ғалаба қаноатлантирар эди.

Бошидан имконият кам эди, сабаби ГФР дунёнинг энг кучли жамоаларидан эди. Аммо, тунисликларнинг йўқотадиган нарсалари йўқ эди, шу сабаб таваккал қилиш мумкин бўлган.


Кутилганидек, немислар керакли натижага эришишди, аммо Тунисни ҳимоя қилган ҳолда айтиш керакки, улар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди, дуранг 0-0.




Якун – гуруҳда учинчи ўрин. Муносиб дебют.

Жамоанинг ЖЧда кейинги сафар кўриниш беришига 20 йил кетди...


Мураббий ва ўйин услуби


Жалел Кадри – ЖЧ иштирокчилари орасида энг кам маош оладиган мураббий (йилига 130 минг евро).



50 ёшли Жалел 12та турли жамоаларда ишлашга улгурган ва икки бор (8 йиллик оралиқ билан) Тунис терма жаомаси мураббийлар штабида бўлган. 2022 йилнинг 30 январида Африка Кубогидан сўнг Кадри миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланди.

Тунис жамоаси Жалел Кадри қўл остида Мали билан ўтиш ўйинларини муваффақиятли ўтказди (икки ўйин натижасига кўра 1-0, Тунис фойдасига), "Карфаген бургутлари" шунинг эвазига Қатардаги мусобақага йўлланма олишди.

Жаҳон чемпионатига чиқиш – мураббийнинг фаолиятидаги асосий ютуғи. Балки Жалел халқаро аренада ўзи ва тактик салоҳиятини кўрсатар.

Тунис терма жамоаси ўйин услуби: 4-3-3 (учбурчак).



Ўйин услуби – эркин ҳудудларни қидириш, қанотга паслар. Жамоа тўпга эгалик қилишни афзал кўради.

"Карфаген бургутлари" доим шеригини рақиб дарвозаси қаршисига чиқариш учун вариантлар излайди. Улар баъзида пасдан кесувчи узатмаларни амалга оширишади, аммо кўпроқ юқоридан. Бунга мисол пастда.




Тунис рақибнинг пасига агрессив муносабатда бўлади. "Бургутлар" рақиб босим остида саросимага тушишига ва ёки ўзига ўнглаб олишда хатога йўл қўйишига умид қилиб, тўпни қабул қилиш вақтида уни олиб қўйишга ҳаракат қилади.




Туниснинг ўзи тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилади, аммо ўша Саудия Арабистонидан фарқли равишда, бу борада анча мослашувчан. Тунисликлар керак бўлганда мудофаага ўтиб, тўпни рақибга беришлари мумкин, бундай вазиятни Малига қарши ўйинда кўрдик.

Тунис ҳужумни ташкил этаётганда мудофаа қанотлари фаол равишда ҳаракат қилади. Умуман, бу тренд кўплаб жамоаларда кузатилмоқда, аммо бу Тунис учун кўпроқ ўйин услуби ва майдон марказидаги муаммо билан боғлиқ мажбурий чора ҳисобланади.



Терма жамоа етакчилари


Элье Схири – тунислик Бускетс.



Схири таянч ҳудудида ҳаракат қилади, у ўзининг ўйиндаги ҳаракатлари билан Бускетс ёки Матични эслатиб юборади.

Элье ўзининг тўғридан-тўғри рақиб ҳужумини бузиш мажбуриятларидан ташқари, ҳужумда ҳам ўзини яхши кўрсатади. У ажойиб техника ва зарбага эга, ақлли ўйлаши орқали эса плеймейкерликни ҳам ёмон уддаламайди. Схири керак бўлганда мудофаа марказида ҳам ўйнаши мумкин. Оддий қилиб айтганда, бундай футболчини ҳеч бир жамоа рад этмаган бўларди.




Вахби Хазри – Тунис футболининг тирик афсонаси.



Хазри Тунис терма жамоасининг асосий ҳужумчиси ҳисобланади.

24та гол уни "бургутлар" тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурарга айлантирмоқда.

Вахби – одатий форвард эмас. У фаол тарзда тўпсиз ҳам ҳаракат қилади. Уни майдон марказида ва ўз дарвозасига яқин жойда кўришингиз ҳам мумкин. Хазрида ажойиб дриблинг бор ва ўзининг қатъияти билан ажралиб туради, бу эса уни 10 йилдан бери Франциянинг Лига 1ида талабгир қилади.

Хазрининг 70 мертдан урган голини кўрдингизми?




Юссеф Мсакни – алмаштириб бўлмас универсал.



Юссей терма жамоада 85та ўйин ўтказган ва 17та гол урган.

31 ёшли вингер деярли бутун фаолиятини Қатарда ўтказган ва бу унинг Европада керак эмаслигидан эмас, шунчаки Мсакнининг ҳаёт мақсадлари шундай. Юссеф терма жамоада аллақачон тирик афсона бўлиб улурган ва фидойиликка келсак, унга саволлар йўқ.

Мсакни кўпроқ чап қанотда ўйнайди, аммо ҳужум ортидаги марказий ҳудудда ёки ўткир ҳужумда ҳам ўйнаши мумкин. У ажойиб дриблинг ва техникага эга, футболчи ушбу жиҳатидан фойдаланган ҳолда марказий ҳудудга ўтади ва зарбалар беради.





Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: техник жиҳатдан кучли ўйинчилар, кучли қанотлар

Заиф томонлари: позицион ўйин, бошқарувчининг йўқлиги, майдон маркази


Тунисда кўплаб индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бор: уларнинг ҳар бири рақибни алдаб ўта олади, барчаси тўп билан яхши муомала қилади. Маълум лаҳзаларда бу асосий роль ўйнаши ва рақибга қарши катта устунлик бериши мумкин. Масалан, Австралияда бундай футболчилар жуда ҳам етишмайди.

Сифатли қанотлар – бу ҳам Тунисга таалуқли. Бу жамоада жаҳон даражасидаги ўйинчилар йўқ, аммо Европанинг топ-лигаларидаги ўйин тажрибасига эга яхши даражадаги футболчилар бор.

Позицион ўйин – Тунис термасининг муаммоларидан бири. Мудофаада ҳам, ҳужумда ҳам. Ҳимоячилар тез-тез ўз позицияларини йўқотишади, бу эса ўз дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиради. Ҳужумда эса бир кичикроқ ҳудудда "бургутлар"нинг кўпгина ўйинчилари йиғилиб турганини кўриш мумкин.

Марказий чизиғда ҳам муаммолар бор. Тунисда яхши таянч ярим ҳимоячилари бор, аммо ўзларининг Тони Кроослари йўқ. Ҳеч ким ҳужум векторини йўналтирмайди. Бу эса ҳужумдаги заиф позицион ўйиннинг энг асосий сабабларидан.

Умуман, Тунис айни дамда энг кам ўрганилган терма жамоалардан бири. Ҳатто ЖЧга чиқиш ҳам тасодиф бўлгандек туюлади. Мали ўтиш ўйинларида Тунисни майдонда тўлиқ мағлуб этди, аммо таблода эмас. Майли, барчасини Қатарда кўриб оламиз.


Алишер Остонов

Author : Alisher
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика