Мозийга қайтиб... Футбол мафиясининг бошланиши
05 feb 2022 15:26
News
Мозийга қайтиб... Футбол мафиясининг бошланиши
Таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев ўзининг “Футбол – қувончим, дардим, фахрим” китобида Носов билан бир жамоада ишлагани ва “Шахтёр” билан 2 бор СССР Кубогини қўлга киритган, энди “Пахтакор”ни олий лигага олиб чиқиш учун интилаётган бош мураббийни Ўзбекистондан кетгазиш учун мафия усулидан фойдалангани ҳақида эслаб ўтади...
“ПАХТАКОР-89”
1989 йил бошида мени «Пахтакор» мастерлар футбол командаси бошлиғи вазифасига таклиф этишганида, очиғини айтиш керакки, бироз шошиб қолдим. Гарчанд, мактаб ва институтда ўқитувчилик, жисмоний тарбия институти командасига тренерлик, «Пахтакор» Марказий кенгаши футбол бўлимига раҳбарлик вазифаларида ишлаб келган бўлсам ҳам, мамлакатнинг энг кучли жамоасига бошлиқ бўлиш етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган эди. Оила аъзоларим ҳамда ўзимга яқин бўлган мутахассислар билан маслаҳат- лашгач, янги вазифага ўтишга розилик бердим. Бунинг учун шунча йил меҳнат қилган телевидение кўрсатувларидан ва футбол репортажларидан вақтинчалик воз кечишга тўғри келди.
Янги тайинланган бош тренер Виктор Носов билан дастлабки учрангувимиз «Тошкент» меҳмонхонасида бўлди. Унда тренерлардан Тўлаган Исоқов ва Виктор Борисов, илмий ишлар бўйича тренер Асқар Толибжонов, маъмур Михаил Вартазаров ҳам иштирок этишди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати, команда таркиби масаласи, республикадаги истеъдодли ўйинчнлар, спорт базаси ва турли хил муаммолар ҳақидагиш қизиқарли суҳбатимиз ярим тунгача давом этди.
Донецк шаҳрининг «Шахтёр» командасида узоқ йиллар мобайнида самарали иш олиб борган Виктор Носовнинг ишга профессионал тарзда ёндошиши, ниҳоятда талабчанлиги, ҳар қандай команда ўйинчиларига устозлик қила олиш қобилияти барчамизда яхши таассурот қолдирди. Бу истеъдодли мураббий ўз вақтида ноҳақлик «самараси»ни татиб кўрган тренерлардан биридир. Маълумки, «Шахтёр» футболчилари собиқ СССР Кубоги учрашувлари бўйича катта зафарларни қўлга киритган эдилар. Донецк шаҳри командаси аъзолари Ҳиндистонда ўтказиладиган Жавохарлал Неру халқаро турнири учрашувларида иштирок этиб, барча ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказдилар ва бош совринни қўлга киритдилар. Ўша заҳоти Донецк вилояти партия қўмитасидан табрик шошилинчномаси олинди. Команда аъзолари катта қувонч билан Донецкка келиб самолётдан тушишлари билан, уларга Виктор Носов ўрнига Олег Базилевич бош тренер этиб тайинланганлигини маълум қилишди...
Тез кунда барчамиз ишга киришиб кетдик, темирйулчилар маданият саройида чарм тўп мухлисларининг «Пахтакор» командаси фахрийлари билан учрашуви ташкил этилди. Акмал Азизхўжаев, Ахрол Иноятов, Равшан Юнусов, Анвар Рашидов ва бошқа фахрийлар мухлислар саволларига жавоб беришди. Бу ерда ташкил этилган фото кўргазмалар орасида Миржалол Қосимовга бағишланганини ғолиб деб топилди.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болалар жамғармасига 5000 сўм ўтказилди, 29- болалар уйи тарбияланувчилари учун 1204 сўмлик спорт кийим-кечаклари олиб берилди. «Пахтакор-79» оила аъзоларига 500 сўмдан ёрдам пули берилиб, уларнинг фарзандларига биттадан футбол тўпи совға қилинди. Жаҳоннинг энг машҳур дарвозабонларидан бири Лев Яшин таваллуд топган куннинг 60 йиллигига бағишлаб Тошкент чинни заводида катта ваза тайёрланди, команда аъзолари учун «Қибрай» спорт базасида китоб савдоси ташкил этилди.
Ҳар бир спорт турида бўлгани каби, команда вакилларининг ўқиши масаласи жамоа раҳбарларининг диққат марказида турди. Бу соҳада ҳам пахтакорчи- талабаларга катга ёрдам берилди. Сергей Ковшов ва Геннадий Роткович Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтига, Асад Дўрмонов Термиз педагогика институтига тикланди. «Қибрай» спорт базасида жисмоний тарбия институти ўқитувчилари ҳамда команда талабалари ўртасида турли хил мавзуларда суҳбатлар уюштирилиб, кейинчалик унинг иштирокчилари учрашувни кўм-кўк майдондаги мини-футбол уйинда давом эттиришга аҳд қилдилар. Мухлислар эътиборига командалар таркибини эслатиб ўтмоҳчимиз: «Пахтакор» — Марат Кабаев, Александр Кожухов, Улуғбек Рўзимов, Мақсуд Ирисбеков, Вадим Абрамов (маъмур), Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти — Абдуҳамид Ҳамроҳулов (ректор), Тўлқин Юнусов (декан), Аширбек Абдусатторов, Асқар Толибжонов, Ахбор Имомхўжаев. Гарчанд ўқитувчилар жамоаси 2:0 хисобида олдинда бораётган бўлса ҳам (чунки майдон эгалари ўйинни рақибни бироз менсимасдан бошлаган эдилар), пахтакорчилар тезда ўзларига келиб бирин-кетин тўртта тўп киритишга сазовор бўлдилар.
Виктор Носов оиласи Железноводск, Александр Яновский оиласи Анапа, Мустафо Белялов оиласи «Оқтош» санаторийсида дам олди. Чемпионат уйинларидаги танаффус даврида команда аъзолари оила аьзолари билан биргаликда Сочида дам олиб қайтишди. Мавсум давомида команда аъзолари учун еттита «Ока» музлатгичи, ўн битта «Чайка» тикув машинаси, ўн тўртта «Циклон» чангютгичи, ўн еттита «Фея» кир ювиш машинаси, ўттиз бешта «Буғу» чинни сервизи, Чехословакияда ишлаб чиҳарилган бепгта ошхона ме- бели, иккита «Тапаз» яшаш хонаси мебели (Польша), тўртта «Зина» ётиш хонаси мебели олинди. «Қибрай» спорт базасида «Парвоз», «Зенит», «Феруза» дўконлари махсулотларини сотиш тадбирлари ўтказилди.
Пахтакорчилардан икки киши ГАЗ-31, уч киши «Москвич»-21412 енгил машиналарга эга бўлдилар, уч киши янги хонадонларга кўчиб ўтди, уч киши хонадонларига телефонлар ўрнатилди.
Ўша даврларда Шаҳрисабзнинг «Ҳисор» командаси ўйинчилари ака-ука Шайахметовлар мухлислар эътиборини қозона бошлаган эдилар. Бу борада айниқса Талъатнинг маҳорати кун сайин ўсиб борарди, у майдоннинг ҳар ерида бемалол ўйнай олар, бирданига бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтар, жисмонан анчагина пишиқ ва энг асосийси, иккала оёғида кучли ва аниқ зарбалар бера оларди. Бу истеъдодли уйинчи ҳақида Виктор Носовга хабар бердик, у эса Талъатнинг ўйинини куриш учун Тўлаган Исоқов ва мени сафарга жўнатди. Маълум муддатдан сўнг, «Норин» ва «Ҳисор» командалари учрашувини тамоша қилиш учун Наманган вилоятининг Ҳаққулобод шаҳрига бордик. Учрашув қизиқарли ўгиб, 2:2 ҳисобида якунланди, меҳмонлардан иккала тўп муаллифи Талъат бўлди. У майдонда ҳаракат қилган 22 ўйинчи орасида ўзининг тезкорлиги, шерикларига аниқ тўп ошири- ши, ҳар қандай вазиятдан дарвозани мўлжалга олиш каби қобилияти билан ажралиб турарди. Кейинчалик мен Гулистон шаҳрига бориб майдон эгаларининг «Ҳисор» командаси билан учрашувини кузатдим. Бу сафар ҳам ҳисоб дуранг бўлди 3:3. Талъат яна икки тўп киритиб, учрашувнинг энг яхши ўйинчисига мўлжалланган совринни олди. Тез орада бу тезкор ҳужумчи «Пахтакор» таркибига қўшилди.
Мамлакат кубоги учун «Косонсойчи» - «Пахтакор» (1:4) учрашувидан сўнг, яна бир ҳужумчи Замир Селимов ҳам «Пахтакор»га таклиф этилди. Команда ўйинчиларидан Геннадий Роткович ҳамда Андрей Микляевларнинг никоҳ тўйлари катта тантана билан ўтказилди.
«Пахтакор» командаси СССР Кубогининг биринчи лига жамоалари учун илк марта таъсис этилган соврини ўйинларини муваффақият билан ўгказди, икки йил мобайнида икки маротаба бу эътиборли мусобақаларда ғолиб чиқиб бош совринни қўлга киритди. 14 ўйинчи спорт устаси унвонларига сазовор бўлишди.
Юқорида баён этилган фикрлардан баъзи футбол мухлислари «Пахтакор» командасида барча шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, ҳеч қандай муаммолар йўқ экан деб ўйлашлари аниқ. Баъзилари эса бу жамоа учун барча нарсалар хамирдан қил суғургандай тез битади деб ўйлашлари мумкин. Асло ундай эмас.
Мавсум бошланиши арафасида жамоа раҳбарлари Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасида қабул қилиндилар. Унда Виктор Носов, Тўлаган Исоқов, Виктор Борисов, Асқар Толибжонов, Геннадий Денисов, мамлакат спорт қўмитаси раиси Александр Антонец ва мен иштирок этдик. Раҳбарлар «Пахтакор»га янги мавсумда омад тилашди, барча муаммоларни ҳал этишга ваъда беришди. Лекин берилган ваъдалар қоғозларда қолиб кетди.
Август ойига келиб, яшаш шароитлари ҳамон муаммо булиб қолаётганлиги сабабли, пахтакорчиларнинг республика ва шаҳар раҳбарияти билан учрашу- ви бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ижроия қўмитаси раиси Ғуломов сўз олиб шундай деган эди: «Мен ўзим футболни жуда яхши кўраман. «Пахтакор» аъзоларини ҳурмат қиламан, биз талабалик йилларимизда Юрий Пшеничников, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов ўйинларини кўриш учун стадионларга ошиқардик... Уйлар масаласига келсак, у албатта ҳал бўлади, эртага сизлар навбатдаги сафарга боришларинг керак, бемалол бориб келинглар, уч кундан сўнг биз барча муаммоларни ҳал этиб берамиз».
Футболчилар «муз энди жойидан кўчди» деб хурсанд бўлишди, биз ҳам анчагина енгил тортдик. Уч кунни ўтказиб у ерга борсам, шаҳар ижроия қўмитасидаги танишларим кулишди: «Ахир раис бошқа соҳага ишга ўтиб кетган-ку». «Пахтакор» сафардан қайтганда аэропортга чиқдим, уйга муҳтож уйинчилар мендан ижобий жавоб кутишарди. Лекин мен на қилай?..
Марказий стадионимизда футбол мухлислари билан очиқ мулоқот ўтказиладиган бўлди. Унинг ташкилотчиси, клуб бошлиғи Сергей Доценко учрашувга келмади, спортқўмита футбол бўлими бошлиғи Вячеслав Солохо назоратчи-ҳакамликка кетди, Тўлаган Исоқов бу ерга келишдан бош тортди. Ўша куни учрашувга келган мен билан Азамат Абдураимовнинг ҳолатини ўзингиз кўз олдингизга келтиринг.
Виктор Носов ҳақиқатан ҳам ўз касбини севадиган ажойиб мутахассис эди. У жамоа учун куйиб-пишиб меҳнат қилди, командани янги истеъдодли уйинчилар билан бойитди. У келажакда «Пахтакор»ни тезроқ олий лигага қайтариш хаёллари билан банд эди. Лекин уни кўролмайдиган, «Пахтакор» муваффақиятларидан титрайдиган кишилар топилиб қолди, улар бош тренер хонасига телефон қилиб, тазйиқ ўтказдилар. Бу ҳам етмаганидек, унинг Донецк шаҳридаги уйига сим қоқиб оила аъзоларини турли хил дўқ-пўписалар билан қўрқитдилар. Натижада катта илтимос билан таклиф этилган Виктор Носов ҳеч кимга билдирмасдан Тошкентни тарк этишга мажбур бўлди.
Бош тренернинг тўсатдан ғойиб бўлиши, «Пахтакор» футбол клубининг Тошкент вилояти газлаштириш бошқармасидан «Пахтакор» Марказий стадиони ихтиёрига ўтказилиши, футболга алоқадор булмаган шахсларнинг клуб раҳбарлигига тайинланиши (шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишлаган Яков Якубов кейинчалик Марказий стадион директори ва клуб пре- зиденти, Арманистонда иш тополмаган Рудолф Мириманян унинг муовини этиб тайинланиши) каби воқеалар мени бу вазифада меҳнат қилишимга зид келарди ва мавсум якунлангач, у ердан кетишга аҳд қилдим.
Орадан тўрт йил ўтгач, Биродар Абдураимовнинг 50 йиллик юбилейи нишонланаётган кечада (тантанани олиб бориш каминага топширилган эди) ёнимга Азамат Абдураимов келиб ўтирди: «Биласизми, Ахбор ака, мен бир нарсада ўзимни ҳеч кечира олмайман.
Сиз «Пахтакор» командасидан кетмоқчи бўлганингизда мен, Миржалол Қосимов, Геннадий Денисов раҳбарлар ҳузурига кириб сизни олиб қолиш масаласини қўйишимиз лозим эди. Ахир биз сиздан бирон марта хафа бўлмаганмиз, команда учун доимо елиб-югурардингиз. Бунинг устига сизни хамма ерда танишади, бунга узим кўп марталаб гувоҳ бўлганман, бу эса муаммоларимизни ҳал этишда катта ёрдам берарди. Биз ўша дақиқаларда ташаббус кўрсата олмаганмиз».
Азаматга кулиб дейман: «Укагинам, мен «Пахтакор»да ишлайманми ёки йўқми, лекин барибир кўнглим доимо унда. Командадан кетганимга эса ҳеч ачинмайман»...
Аброр Имомхўжаев
Comments