Latest news

23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  0 22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3

Мозийга қайтиб... "Нефтчи"ни фақат "Пахтакор" юта олади News

Мозийга қайтиб... "Нефтчи"ни фақат "Пахтакор" юта олади

Футбол бўйича мустақил Ўзбекистон чемпионати 30 йилдан бери ўтказилиб келинади.

Унда кўплаб ёрқин ўйинлар бўлиб ўтган ва улар ҳар бир жамоа мухлиси қалбида муҳрланиб қолган. Кекса ва ўрта авлод ишқибозлари илк чемпионатлардаги “Пахтакор” ва “Нефтчи” қарама-қаршилигини яхши эслашади. Илк чемпионатдаги қўш чемпионлик, 1993 йил Фарғонада ва Тошкентдаги мезбонлар ғалабаси. Айниқса, 1993 йил ниҳоясидаги “Пахтакор” – “Нефтчи” учрашуви очиқ футбол ва драматизми билан кўпчилкнинг ёдида узоқ сақланиб қолган. Энг қизиғи, мусобақа жадвалида бу ўйин натижаси ҳеч нарсани ҳал қилмаган – “Нефтчи” якка пешқадам ва “Пахтакор” уни мағлуб этганда ҳам очколар бўйича фарғоналикларга ета олмасди. Бироқ учрашув принципиал аҳамият касб этган ва иккала жамоа ҳам ким аслида ким эканлигини кўрсатиш учун майдонга тушган. Қуйида ана шу учрашув тафсилотларига тўхталамиз ва чемпионатимиздаги энг ёрқин ўйинлардан бирини ёдга оламиз.

"НЕФТЧИ"НИ ФАҚАТ "ПАХТАКОР" ЮТА ОЛАДИ

(“Ўзбекистон футболи” газетасининг 1993 йил 6 октябрь сонидан олинган).


“Пахтакор“ (Тошкент) - “Нефтчи (Фарғона) - 5:4 (3:1). Тошкент. “Пахтакор“ Марказий стадиони. 8000 томошабин.
Хакамлар:
В. Мосягин-8;Серазитдинов - 8; М. Ғафуров (ҳаммаси Тошкентдан) - 8.
“Пахтакор“: Бугало, Алиев, Магомедов, Қосимов, Ширшов, Моргулис, Ҳасанов, Ё. Назаров, Ивангородский (Собиров, 87), Мақсудов (Галиев, 86), Волков (Д. Назаров, 89).
“Нефгчи“: Осмонов, Микляев, Федоров, Мамотов, Тихонов, А. Дўрмонов, Атоян, Лебедев, Бозоров, Цараев (Абдуллаев, 43), Р. Дўрмонов.
Тўпларни Алиев (36), Ҳасанов (38), Атоян (40, 53), Мақсудов (42), Р. Дўрмовов (55), Магомедов (63), А. Дўрмонов (78), Қосимов (87) киритди.
Лебедев, Магомедов, Қосимов, Мақсудов огоҳлантирилди.

КИМ АСЛИДА КИМ?

Бош сарлавҳани ўқиб муштарийда муаллиф "Пахтакор"га ортиқча баҳо бериб юбормадими, ахир биринчиликда "Нефтчи" карвонбошилик қиляпти-ку деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам ҳозирги кунда "Нефтчи" мамлакатнинг энг етакчи жамоаларидан бири. Унда Қосимов, Мақсудов, Ҳасанов сингари юлдузлар бўлмаса-да, жамоа сифатида Нефтчи "Пахтакор"дан устун туради. Юлдузлари кўп бўлган "Пахтакор" ўзига ортиқча баҳо бериб юбориб Гулистонда дуранг, Нукусда мағлубиятга учраши мумкин. Ёки Наманганда учрашув тугашига 25 дақиқа қолганда ҳисобни очиб, сўнгра кетма-кет тўп ўтказиб юборади.

"Нефтчи"да эса тасодифлар деярли бўлмайди. Мавсум бошида, 2-турда заҳирадаги дарвозабон билан Бухорода доғда қолган фарғоналикфутболчиларқейинчаликмағлубият нималигини билмадилар. Уйин ин- тизоми юксак даражада бўлган "Нефтчи"ни бугунги кунда тўхтатиш жуда мушкул, аниқроғи биринчиликда иштирок этаётган 14команданинг бирортаси ҳам бунинг уддасидан чиқаолмайди. Фақат "Пахтакор”гина “Нефтчи" устидан зафар қучиши мумкин, лекин унинг таркибида Миржалол Қосимов ўйнаса. Икки рақиб ўртасида шу кунгача бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилсак, шу хулоса келиб чиқади. Ўтган мавсум бошида юлдузлари билан майдонга тушган "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Сўнг Миржалолсиз ўйнаган пахтакорчилар ўтган биринчиликда икки маротаба, бу йил эса Фарғонада мағлубиятга учрадилар. Охирги ўйин 2 май куни бўлиб ўтган эди. Орадан икки ҳафта ўтгач, Қосимов бу йил илк марта яна "Пахтакор" таркибида маидонга тушди. Тўрт кундан сўнг "Нефтчи" ва "Пахтакор" Осиё чемпионлари мусобақасида ким иштирок этишини ҳал этиш учун Жиззахда ўзаро учрашдилар. Бу ўйинда Миржалол нафақат тўп киритди, балки "Пахтакор"да диспетчерлик вазифасини "аъло" даражада ўтади - команда 3:1 ҳисобида зафар қучди. Шуниси қизиқки, Миржалол ёрдамида қозонилган ғалабалар ҳеч қандай наф бермади. Дастлабкиси, қоидага зид бўлганлиги учун бекор қилинган бўлса, иккинчиси барибир пахтакорчилар учун Осиёга йўл очмади.

Бугунги бўладиган ўйин эса иккала команда учун жуда муҳим эди. Дуранг ёки "Нефтчи"нинг ғалабаси бир томондан фарғоналикларни муддатдан олдин чемпион деб эълон қилишга асос бўлса, иккинчи томондан мусобақа жадвалида "Пахтакор"ни учинчи поғонага тушириб қўярди. "Нефтчи" бу ўйинга жуда пухта тайёрланди. Тўрт кун авал "Политотдел”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган фарғоналиклар "Пахтакор" стадионида ҳам шунча туп киритишга муваффақ бўлдилар. Бироқмайдондан бошларини эгиб чиқиб кетдилар. Энди, айтинг-чи, агарбугун Миржалолўйнамаганида "Пахтакор" ғолиб чиқармиди?!

ҲАКАМЛАР

Бу ўйинни бухоролик Лутфулин бошқариши, унга самарқандлик Мухторов ва нукуслик Тошмуҳамедов ёрдам бериши лозим эди. Аммо фарғоналиклар бош мураббийси Юрий Саркисян, очиғи уларга ишонмади. Унинг фикрича, "Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинидек марказий учрашувни холис бўлиб малакасиз бўлгандан кўра, тошкентлик бўлса-да, малакали ҳакам бошқариши лозим эди. Аввалига республика футбол федерациясидагилар Саркисяннинг бу таклифига рози бўлмадилар, уларни ҳам тушуниш керак. Чунки борди-ю, тошкентлик ҳакамлар бошқарган бу ўйинда "Пахтакор" ғолиб чиқса, барча таъна-эътирозлар уларга қаратиларди. Аммо Саркисян федерация бош котибига ёзма равишда мурожаат этиб, ҳайронбўладиганларга ўзи тушунтиришни бўйнига олгандан кейин, мураббийнинг илтимоси қондирилди. Норози бўлишлар кўп куттирмади. Фарғона вилояти спорт қўмитаси раиси Э. Аблякимов имзоси билан "бутун фарғоналик мухлислар номидан" учрашувни тошкентлик ҳакамлар бошқаришига норозилик бил- дирилган шошилинчнома федерацияга ўйиндан аввал етиб келди.

Саркисян малакали ҳакам талаб қилганида бир нарсани ҳисобга олмаган кўринади: бундайлар ҳеч қачон бўш турмайди, аниқроғи улар деярли ҳар турда олий ва биринчи лига ўйинларини бошқариб боришади. Владимир Мосягинни малакасизликда айблаб бўлмайди, у ҳатто халқаро ўйинларни бошқарган. Лекин маълум .сабабларга кўра мавсум давомида майдонда ҳакамлик қилмагани ўз "самараси"ни берди. У учрашув натижасига таъсир кўрсатадиган даражада хато қилмаган бўлса-да, охир-оқибатда мураббийлар норози бўлишига асос яратди.

Аммо Саркисян сўзининг устидан чиқди - бу ўйинни нега тошкентлик ҳакамлар бошқаради деган саволга ўрин қолмади. Бу ҳақда репортаж давомида "ойнаи жаҳон" орқали айтилди, шунингдек, стадионда ҳакамлар номи эълон қилинганда ҳуштакбозлик бошланиши билан сухандон бу Саркисяннинг шахсцй илтимоси эканлигини айтгандан сўнг, ҳаммаси ўз ўрнига тушди.


МУХЛИСЛАР
Фарғоналик футбол мухлисларига ҳавас қилса арзийди: севимли жамоаларини уйда ҳам, сафарда. ҳам бирдек қўллаб-қувватлашади.АммоТошкентгакелаётганларида мезбонларга нисбатан кўпчиликни ташкил этишларини уларнинг ўзлари ҳам хаёлларига ҳам келтирмаган бўлсалар керак. Бироқ "Пахтакор" учун бахтга қарши шундай бўлибчиқди. Шу куни "Пахтакор" Марказий стадионида мавсумнинг энг зўр ўйини бўлиб ўтди, унда мамлакатнинг энг кучли футболчилари ўзистеъдодларини намойиш этишди, дарвозаларга 9 та(!) бири-биридан чиройли тўп киритилди. Лекин 55 минг томошабин сиғадиган ҳайҳотдек стадионнинг лоақал бир томони ҳам тўлмади. Менимча,"Нефтчи" ўзини рақиб майдонида ўйнаётгандек ҳис этмади. Чунки фарғоналик ишқибозлар команда ўзини худди ўз уйидек ҳис қилиши учун етарлича ҳаракат қилишди ва бунинг уддасидан чиқишди.

"Пахтакор" мухлислари-чи? Агар ҳар турдан кейин ҳакамлар ҳужжатига назар солинса, "Пахтакор" Марказий стадионига ўртача 1000 томошабин келишини гувоҳи бўламиз. Баъзилар буни команданинг ўйини мунтазам "ойнаи жаҳон" орқали олиб берилишига боғлайдилар. Менимча ундай эмас. Тошкентлик футбол мухлислари бир неча йиллардан бери маҳоратли футболчилар ўйинини кўришга одатланишган. "Пахтакор"Марказий стадионининг яшил майдонига Олег Блохин, Валерий Газзаев, Давид Кипиани, Федор Черенков ва бошқа юзлаб футбол юлдузларининг оёғи теккан. Энди эса улар олисда, яқиндагилари бўлса ҳали улар даражасига етмаган. Юксак савиядаги футбол кўришниунутмаганликларини пойтахтлик футбол мухлислари Голландиянинг "Витесс" клуби келганда намойиш этишди. Уша кунларистадионга 35 мингдан зиёд футбол мухлислари ташриф буюрди. Аммо голландияликларкетиши билан мухлислар ҳам стадиондан узоқлашдилар.

Бундай вазиятда нима қилиш керак? Биринчи навбатда рекламага зўр бериш лозим. Пойтахтда ҳозир “Пахтакор”нинг ўйини ҳақида деярли ҳеч қаерда маълумот йўқ. Мухлислар стадионга жалб қилимас экан, пахтакорчилар барча учрашувларини сафарда ўтказаётгандек ҳис қилаверадилар.

ТАРКИБ

"Нефтчи" Тошкентга энг кучли таркиби билан келган эди. Ўтган ўйинда жароҳат олган Альберт Цараевни ҳисобга олмаганда, қолган футболчилар ўзларини яхши ҳис қилардилар. Альберт, гарчи асосий таркибда майдонга тушган бўлса-да, жароҳат. ўз таъсиринм кўрсатди. Биринчи бўлим тугашига саноқли дақиқалар қолганда, у майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига тушган футболчи ўйин суръатини бўшаштирадиганлардан эмасди, ҳар ҳолда у ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Рустам Абдуллаев эди.
”Пахтакор"да эса аксинча, кимлар майдонга тушиши номаълум бўлди. Намангандаги қизиққонликдан сўнг тошкентликларнинг асосий ҳужумчиси Шуҳрат Мақсудов тартиб-интизом қўмитаси томонидан 7 ўйинга четлатилган эди. Аммо тўлиқ таркибда йиғилмаган қўмита ўйиндан 2 кун аввал қайта тўпланди ва дастлабки қарорни ўзгартириб Мақсудовни бир ўйиндан четлатиб, унга 50 минг сўм миқдорда жарима солди. Шуҳрат худди Шарипов ва Маърифалиевлар сингари "Наврўз" билан ўтган учрашувни қўйиб юборган, демак уларнинг уччаласи ҳам "Нефтчи"га қарши майдонга тушиши лозим. Аммо "Пахтакор"нинг икки қанотдаги ярим ҳимоячиси кутилмаганда майдонга тушмади. Абдуқаҳҳор белини шамоллатиб қўйган бўлса, Илҳомнинг тиззасидаги эски жароҳати қўзғаган экан, Албатта, майдонга тушган Моргулис ва Ивангородскийлар уларнинг ўрнини боса олмадилар, бироқ ўйинни бузганлари ҳам йўқ. Қолган икки ярим ҳимоячи - Миржалол Қосимов ва Нўъмон Ҳасановларбутун оғирликни ўз зиммаларига олдилар ва бу билан "Пахтакор"нинг зафар қучишига муносиб улуш қўшдилар.

ЮЛДУЗЛАР

Албатта, икки чемпионнинг ўзаро учрашувида дарвозаларга 9 та тўп киритилиши мантиқан тўғри эмасга ўхшайди. Лекин биз бугун очиқ футбол нима эканлигини амалда кўрдик. Иккала команда ҳам ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужумга зўр берди. Биз яна чиройли комбинациялар, узоқ масофадан кучли ва аниқ зарбаларни кўрдик. Степан Атояннинг икки тўпи, жарима тўпини ҳамма Қосимов тепади деб кутганда Магомедовнинг зарбаси ва ниҳоят Миржалолнинг ўзи жарима тўпини қойилмақом амалга ошириб учрашувга нуқта қўйғанини мухлислар ҳали кўп эслашади. Иккала жамоа тўпурари Рустам Дўрмонов ва Шуҳрат Мақсудовлар ўз қобилиятларини яна бир бор намойиш қилдилар. Тихонов, Бозоров, Асат Дўрмонов, Ҳасановлар қай тарзда истеъдодли эканликларини биз аввал ҳам билардик. Лекин Мурод Алиев, Эдуард Мамотов ва Степан Атоянлар бугун уларни ҳам юлдузлар қаторига қўшиш мумкинлигини исботладилар. Алиев ҳам ҳимояни уддалаб, ҳам чиройли тўп киритган бўлса, "Нефтчи"нинг тўрттала тўпида ҳам Атояннинг ҳиссаси бор.

Афсуски, дарвозабонлар ҳақида илиқ гаплар айтиш қийин. Пахтакорчилар уч бор дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, ҳар сафар Наримон Осмоновни тўпни дарвоза тўридан олиб чиқишга мажбур қилган бўлсалар, тажрибали Павел Бугало ака-ука Дўрмоновлар киритган тўпларда хатоликка йўл қўйди.

БАШОРАТ

Ўйиндан икки кун аввал "Спорт" газетасида спорт журналистларининг шу учрашувга башорати эълон қилинган эди. Уларнинг бирортаси ҳам тўғри чиқмаганлиги оддий ҳол - тўп думалоқ ва ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин улар мантиқан икки нарсада адашмаганлар. Биринчидан, 13 журналистдан 6 таси "Пахтакор" 1 тўп фарқ билан ютишини кўрсатган бўлса, иккинчидан журналистларнинг бирортаси ҳам учрашувда ҳисоб очилмаслигини башорат қилмаган. Чунки юлдузлар етарлича бўлган бу ўйинда улар албатта ярақлашини кўпчилигимиз фаҳмлаган эдик.
Бир ўйинда башорат қилиш қийин, бироқ қолган 6 учрашувга тахмин қилса бўладими? Аниқроғи, ким чемпион бўлиши қачон маълум бўлади? Менимча, 23 октябрь куни. Чунки шу куни "Нефтчи" сафардаги охирги ўйинини ўтказади. Гулистонда бўладиган бу ўйин чемпионликни ҳал қилади. "Пахтакор" Гулистонда 1 очко йўқотиб, имкониятини камайтирган эди. "Нефтчи" эса бу ерда қўлга киритилган 1 очко билан мамлакат чемпиони деган номга сазовор бўлар. Фақат унгача у Қўқонда "Темирйўлчи”дан мағлубиятга учрамай, Фарғонада "Навбаҳор"ни доғда қолдириши зарур. Шуниси қизиқки, "Нефтчи" "Навбаҳор" билан 27 кун орасида 3 маротаба куч синашиши керак: икки марта кубок мусобақасида ва бир марта чемпионатда. Мабодо, "Нефтчи" кубок ярим финалида икки ўйин натижасига кўраНавбаҳор"дан ўтган тақдирда ҳам унга финалда "Пахтакор" рўбарў келиши муқаррар. Миржалол Қосимов бошчилигида...


Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.


ЎЙИНДАН СЎНГ...
"Пахтакор" Марказий стадионида ўтадиган ҳар бир учрашувдан сўнг, жамоалар мураббийлари билан журналистлар ўртасида матбуот конференциясини ўтказиш одат тусига кирган.
- Шогирдларингизнинг ўйинидан қониқдиларингизми! - навбатдагиконференцияда мураббийларга берилган биринчи савол шу бўлди.
- Дарвозабондан ташқари ҳеч кимга эътирозим йўқ, — деди Ю. В. Саркисян.- Жамоам бугун мавсумдаги энг чиройли ўйинлардан бирини намойиш этди. Фақат ҳакамлар ўйинни холисона бошқара олмадилар. Тўғрироғи уларда маҳорат етишмади.
Баҳодир Иброҳимов: -Шогирдларим майдонда фаол ҳаракат қилишди ва зарур қўш очкони қўлга киритишди. Ҳакамлар ҳақида билдирилган фикрга мен ҳам .қўшиламан. Уларнинг бугунги фаолияти билан ўзбек футболи ҳеч қачон обрў қозонолмайди.
- Ҳакамларни ўзингиз сўраб олибсиз, дея мурожаат этишди журналистлар Ю. В Саркисянга.
Ю. Саркисян:
-"Пахтакор" билан бўладиган ўйинимизни Ноил Лутфулин бошқариши керак эди. Аммо мен уни қатъиян рад этдим. Чунки Лутфулин Жиззахда "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувида қандай ҳакамлик қилгани маълум. Менга "маҳоратли ҳакамларнинг барчаси Тошкентдан" дейишди. Мен уларга "марҳамат, маҳоратлиларнинг энг маҳоратлиси бошқарсин" деб жавоб бердим.

"Пахтакор"да сўнгги пайтларда тартиб-интизом ниҳоятда бўшашиб кетганлиги ва мураббийларфутболчиларни тартибга чақириш ўрнига мартабали шахсларни ўртага қўйиб, тартиббузарларни ҳимоя қилаётганлиги журналистларни ташвишлантираётганлиги ҳақида Баҳодир Иброҳимовга савол берилди.

- Федерация ходимларига, тартиб-интизом қўмитаси аъзоларига эътирозим йўқ, - деди у. - Аммо қоида буздинг деб фақат футболчиларни жазоламаслик керак. Ҳакамларнинг ҳам ҳатти-ҳаракатига қараш керак. Футболчилар масаласига келсак, мен доимо уларни ҳимоя қилганман, бундан кейин ҳам шундоқ қоламан.
- Бугунги рақибларингиз ҳақида қандай фикрдасиз!
Ю. Саркисян: -
"Пахтакор" "Нефтчи"га нисбатан бир оз устунликка эга бўлди. Жамоада, айниқса, ярим ҳимоя ва ҳужум мени қониқтирди. Албатта, М. Қосимов, Ш. Мақсудов ва Н. Ҳасановлар алоҳида ажралиб туришди. Улар бугунги кунда республикамизнинг энг кучли футболчиларидир. Айнан ана шу уч футболчининг меҳнати туфайли майдон эгалари зафар қучишди.
Б. Иброҳимов: -"Нефтчи" мамлакатимиздаги энг кучли жамоа. Буни тан олиш керак. Жамоанинг барча чизиқда бир хил ўйнаши менга ёқди. Айниқса, ярим ҳимоячи Степан Атояннинг ҳаракатлари таҳсинга лойиқдир. Ҳамкасбим Юрий Вазгеновични яхши жамоа тузганлиги билан табриклайман.
- Олий лигада 16 жамоа кўплик қилмайдими? Бу ҳақда фикрингиз қандай?
Б. Иброҳимов:
Албатта, 10 ёки 12 жамоа иштирокида тўрт даврали мусобақа уюштириб, чемпионат савиясини кўтариш мумкин. Лекин бошқа шаҳардагилар нима қилишади? Одамлар нима билан шуғулланишади? Ахир бизнинг ниятимиз футболни оммавийлаштириш эмасми? Шунинг учун жамоаларимизнинг қисқаришига зарурият кўрмаяпман.
Ю. Саркисян: — Олий табақада жамоалар етарли. Камайтиришнинг ҳожати йўқ.



3. ХИДИРОВ ёзиб олди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика