Latest news

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

Моуриньо: “Вулверхэмптон”га қарши баҳс қийин бўлади, аммо МЮ ўз кучига ишонади News

Моуриньо: “Вулверхэмптон”га қарши баҳс қийин бўлади, аммо МЮ ўз кучига ишонади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 6-турида ўз майдонида “Вулверхэмптон”га қарши кечадиган баҳс олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Мураббийнинг қайд этишича, куни кеча ЕЧЛдаги баҳс жамоанинг кейинги учрашувга тайёргарлигига таъсир кўрсатиши мумкин экан.

“Ўйинлар орасидаги икки кунлик фарқни енгиш осон эмас. Агар сизга тайёргарлик кўриш учун уч кун муддат бўлганида, шу бир кунни тактик тайёргарликка сарфлаш мумкин. Икки кунни эса ўтган ўйиндан тикланиш ва кейингисига тайёргарликка бағишланади. 

Жамоамиз учун ишончли ва стабил ўйин кўрсатиш муҳим. Биз учта сафардаги ғалабадан кейин уйимизга қайтаяпмиз. Шу сабаб, ўйлайманки, “Олд Траффорд”да ажойиб муҳит бўлади. Биламан, бизга қийин бўлади, аммо жамоа ўз кучига ишонади”, дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “қизил иблислар” матбуот хизмати.

“Манчестер Юнайтед” – “Вулверхэмптон” учрашуви 22 сентябрь куни “Олд Траффорд” стадионида соат 19:00 да бошланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика