Latest news

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  0 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:3 (матнли трансляция)  15 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Мирзоҳид Ғофуров: "Бунёдкор" билан дуранг биз учун ғалабага тенг бўлди" News

Мирзоҳид Ғофуров: "Бунёдкор" билан дуранг биз учун ғалабага тенг бўлди"

"Бунёдкор" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин бўлди. Биз Тошкентга очко олиш учун келгандик. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг бизга бугунги дуранг керак эди. Дуранг ҳам биз учун ҳозир ғалабага тенг. Учрашув давомида энг асосийси гол ўтказиб юбормаслик керак, агар гол ўтказмасак бугунгидек камида бир очко олишимиз мумкин. Собиқ клубимга қарши баҳс қизиқарли бўлди. Кўпчилик йигитларни жуда яхши танийман. Рақиб ҳам, биз ҳам ғалабани истадик, шу боис ўйин кескин ва қўполликларга бой кечди менимча. Лекин буларнинг бари майдонда қолади ва учрашув тугагач яна ака-укадек бўлиб кетамиз", - дейди Мирзоҳид Ғофуров.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика