Latest news

21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  5 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  1 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  7 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  7 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  11 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  18 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0

Миржалол Қосимов: "Хитойга қарши ўйин осон бўлмаслиги аниқ" News

Миржалол Қосимов: "Хитойга қарши ўйин осон бўлмаслиги аниқ"

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Хитой ва Ўзбекистон учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов ва Одил Аҳмедов иштирок этишмоқда.

"Эртага бизни қизиқарли ўйин кутмоқда. Сабаби биз ҳам, Хитой терма жамоаси ҳам ғалаба қозонди. Эртанги баҳсда ғалаба қозонган жамоа деярли кейинги босқичга чиқади. Шу боис ютиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Хитой кучли жамоа, ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Олдимизга қўйилган дастлабки мақсад гуруҳ босқичидан чиқиш. Эртага шу йўлдаги муҳим баҳслардан бири бўлади", - деб гап бошлади Миржалол Қосимов.

"Мураббийимизнинг фикрларига қўшиламан. Осиё Кубогидаги ҳар бир очко жуда муҳим ҳисобланади. Шу боис эртага Хитойни мағлуб этишга ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз", - дейди Одил Аҳмедов.

- Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор ўйинчилари Хитой Суперлигасида фаолият олиб боришган. Улар сизга терма жамоаси ҳақида қандайдир маълумотлар беришдими?
- Хитойда ўйнаган ва ўйнаётган футболчилар билан гаплашиб олганмиз. Худо хоҳласа эртага бу ўз мевасини бериши керак.

- Хитой азалдан Олимпиадаларда юқори ўринларни эгаллаб келишади. Спорт борасида бу давлат дунёда энг кучлилардан бири ҳисобланади. Қачонлардир Хитой футбол борасида ҳам шундай кучая оладими?

- Тўғриси эртага нима бўлишини мен билмайман. Хитой терма жамоаси шундоқ ҳам кучли саналади.

- 2011 йилда Қатарда Австралиядан 0:6 ҳисобида мағлуб бўлгансизлар. Агар бу мусобақада гуруҳдан чиқа олсанглар рақиб сифатида айнан Австралия тушиб қолиши мумкин...
Одил Аҳмедов:
- Орадан 4 йил ўтди. Тарих билан эмас бугунги кун билан яшаймиз. Агар гуруҳдан чиқа олсак Австралияга қарши ўйнайверамиз. Ҳеч қайси рақибдан чўчимаймиз.

- Хитой биринчи ўйинни Брисбенда ўтказди. Иккинчи турни ҳам шу ерда ўтказади. Ўзбекистон эса Сиднейдан Брисбенга кўчиб ўтди. Бу муаммо туғдирмайдими?
- Бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Барибир иккала жамоа битта майдонда ўйнайди.

- 4 йил олдин Қатарда Хитойга қарши ўйнаб гол ургансиз. Ўшандаги Хитой терма жамоасини ҳозиргиси билан таққослай оласизми?
Одил Аҳмедов:
- Тўғри Хитойга қарши ўйнаб гол урганим ёдимда. Лекин доимий равишда Хитой футболини кузатиб боравермайман. Шу боис ўша жамоа билан ҳозиргисини таққослай олмайман.

- Биринчи ўйиндаги ўз ҳаракатларингиздан қониқдингизми?

Одил Аҳмедов: - Доим биринчи ўйин оғир бўлади. Навбатдаги ўйинларда ўйинимизни кучайтириб бораверамиз. Бутун жамоа кучли ўйнаса ғалабага эришаверамиз.

- Хитой термаси сафида кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?

- Хитойнинг 10-рақамида ўйнаган футболчи марказда кучли ўйнади. Бундан ташқари уларнинг қанот ҳимоячилари ҳам кучли. Биринчи ўйинда дарвозабон ҳам яхши ўйнади.


Нарзулла Сайдуллаев
Брисбен шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика