Latest news

11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  6 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  2 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  1 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1 09:28“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 09:00Женнаро Гаттузо Италия термаси билан шартнома тузади. Унинг ёрдамчилари ким бўлиши маълум  7 08:32МЮ Антонига нарх белгилади  8 08:05Суперлига. Жўрабеков жарима зарбасидан гол уриб, "Бухоро"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  1 08:03Белгиялик мураббий ЦСКАни бошқариши мумкин  0 07:35Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  2 01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  5 00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  5 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  1 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  16

Миржалол Қосимов: "Яйпанда автобус ишлаб чиқарилмайди, тўғрими? Ўйин бошланмасиданоқ "Турон" жуда зўр автобус қўйди" News

Миржалол Қосимов: "Яйпанда автобус ишлаб чиқарилмайди, тўғрими? Ўйин бошланмасиданоқ "Турон" жуда зўр автобус қўйди"

Coca Cola Суперлигасининг 11-тури доирасидаги "Турон" - ОКМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.




Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда икки очко йўқотдик. Ўйин давомида учрашув тизгини бизнинг назоратимизда эди. Пенальти ва қизил карточкага қарамасдан ҳаракат қилдик, аммо гол ура олмадик. Бир очко насиб қилган экан, шунга ҳам шукур. Олмалиқдан келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўйин мухлисларга ёқди. 

- Боаке биринчи таймда унчалик ҳам ўйнолмади. Шу ҳолатда Рубен Санчесни майдонга туширсангиз бўлмасмиди...

- Ўйиндан кейин ҳар хил таклиф бериш мумкин. Бу энг осони. Яйпанда автобус ишлаб чиқарилмайди, тўғрими? Ўйин бошланиши биланоқ "Турон" жуда зўр автобус қўйди. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берди. Бу адолатданми? Биз бу ерга футбол ўйнагани келганмиз. Мухлислар эса томоша қилгани. Бироқ, биринчи дақиқаларданоқ ҳимояга ётиб олиш бизга тўғри келмайдиган иш. Бу нолиш эмас. Дарвозабон икки марта ётиб олган бўлса, бунга беш дақиқа кетди. "Турон" жуда зич ҳимояланди. Шу сабаб ҳам Боаке биринчи бўлимда кўринмади. Ҳисоб 1:0 пайтида гол урганимизда бу ҳамма саволга жавоб бўларди.

- Комилов ва Денисовнинг ўрин алмашиши сизнингча қай даражада ўзини оқлади?

- Ҳар қанақа вазият бўлади. Кимнингдир ўйини қовушмаслиги бу инсон фактори. Акромда қандайдир ҳаяжон бўлди. Ҳозир кимдир ёмон ўйнади дея олмайман. Бизнинг жамоада ҳамма ютади, ҳамма ютқазади. 

- Биз Миржалол Қосимовнинг ўйинларини кўриб катта бўлганмиз. Жарима зарбалари йўллаётган пайтингиз гол бўлишига деярли шубҳа қилмасдик. Ўзбек футболидаги ёшлар ораси ўзингизга муносиб издош кўрмоқдамисиз?

- Масалан, Жалолиддинов яхши тепади. Бор бундай ўйинчилар. Чиқсин бундай ўйинчилар. Бу шахсий нарса эмас, бу миллат юзи. Биздан ҳам кучли футболчи бўлишларини тилаб қоламиз. 

- Миржалол ака, сиз Собиқ Иттифоқ термасида ўйнагансиз. Аргентинада бошланган Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Тўғриси, башорат беришни ёқтирмайман. Лекин, бемалол яхши натижа қилишлари мумкин. Бундай ўйинларда дарвозабон вазиятларни бартараф этса, бу жамоага далда бўлади. Кеча йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Ҳамма нара босқичма-босқич бўлади. Ҳозирги биринчи масала гуруҳдан чиқиб олиш. Мен бу йўлда жамоамизга омад тилаб қоламан. Қолгани Аллоҳдан. Кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Жамоа яхши шаклланган. Улар Осиё чемпиони сифатида ҳаракат қилишади. Ҳеч нарса йўқотилмади, жуда мазмунли ўйин кўрсатишди. Нодирбек Абдураззоқовда ҳам охирги сонияларда имконият бор эди. Шу вазиятлардан фойдаланилса, ёмон бўлмайди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика