Latest news

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  0 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  0 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   13 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  6 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью News

"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари турли ёш тоифаларида тез-тез ўзаро баҳс олиб боришмоқда.

Қозоғистонлик мутахассис ва журналист Ербол Каиров билан суҳбатимиз давомида икки мамлакат футболидаги фарқлар, "Қайрат" клубининг ютуқлари ва Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги аҳволи ҳақида сўз борди. 

— Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари турли ёш тоифаларида тез-тез тўқнаш келмоқда. Сизнингча, бу учрашувлардаги энг яққол фарқ нимада?

— Менимча, Ўзбекистон терма жамоалари ҳар томонлама — техник жиҳатдан ҳам, фикр тезлиги жиҳатидан ҳам — қозоғистонлик футболчилардан устун. Қозоғистонда эса кўпроқ жисмоний тайёргарлик ва атлетизмга эътибор қаратилган. Шу боис ўйин услубларидаги асосий фарқ ҳам шунда намоён бўлади.

— "Қайрат" клубининг УЕФА Чемпионлар лигасида қатнашиши — бу Қозоғистоннинг ўз вақтида УЕФАга ўтгани самараси, деб бўладими? Ахир "Реал" билан ўйинлар ўз-ўзидан бўлиб қолмайди-ку?

— Бу, аввало, клубнинг ўзи олиб борган изчил ишнинг самараси. Албатта, бу натижада "Қайрат"нинг собиқ президенти Қайрат Боранбоевнинг хизматини айтиб ўтиш лозим. Агар у киши бўлмаганида, УЕФА Чемпионлар лигаси ҳақида гап бўлмасди. Федерация ёки бошқа клубларнинг бу муваффақиятга деярли алоқаси йўқ. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг УЕФАга ўтиш жараёнида катта ҳисса қўшган Қозоғистон футбол иттифоқининг собиқ вице-президенти Тлекбек Акпаевни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

— Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз? Фабио Каннаваро ҳақидачи?

— Ўзбекистон – Қатар ўйинини шахсан стадионда томоша қилдим. Сизлар Осиё чемпионларидан яққол устун эдингиз. Бу Кападзе раҳбарлигида жамоанинг жипслашганидан дарак. Илгари ҳам Ўзбекистон термасини қизиқиш билан кузатардим: Қосимов, Жепаров, Нестеров, Кападзе, Гейнрих, Бикмаев каби футболчилар даври мен учун энг ёрқин давр эди. Афсуски, Жаҳон чемпионати йўлланмаси фақат бу йилгина қўлга киритилди. Ҳолбуки, сизнинг салоҳиятингиз билан Ўзбекистон камида 3–4 марта у ерда бўлиши керак эди. Бу ерда, албатта, Осиёдаги адолатсиз ҳакамлик ва бошқа омиллар ҳам таъсир қилган. Шу боис Қозоғистон ўз вақтида УЕФАга ўтишни маъқул топганди.

— Сизнингча, Қозоғистон чемпионатида ўйнаган энг яхши ўзбек футболчиси ким?

— Мен учун бу, аввало, Гейнрих, Кападзе, Бакаев, Давлетов ва Бикмаев. Жуда афсуски, Жепаров Қозоғистонда узоқ ўйнамади. Агар у кўпроқ вақт тўп тепганида, шубҳасиз, лигамизнинг юлдузига айланган бўларди.

— Келаси жаҳон чемпионатида сизнингча, қайси жамоа фаворит ва қайси жамоа кашфиёт бўлиши мумкин? Масалан, охирги мусобақада Марокаш шундай бўлганди.

— Жуда истардимки, кашфиёт жамоа айнан Ўзбекистон бўлсин. Сизнинг ютуқларингиз Қозоғистон ҳукумати ва футбол раҳбарларини ҳам академиялар ва инфратузилма ривожига жиддий эътибор қаратишга ундайди. Мен ҳар доим Ўзбекистон терма жамоаси учун қайғураман ва уларга муваффақият тилайман.

Rating: +15   

Comments

+6   
16 oct 21:00:19
Сахобиддин ...
Reply to comment by Soccerland777
4.5 йўлланма бўлганда ҳозирам чиқолмасди.
TEMURDAKA, BABAYANDAKA MURABBIYGA ISHONSA KEYINGISIGA HAM CHIQOLMAYDI SHU SAKKIZTALIKDA HAM, YAXSHISI SHU FABIO QOLAVERSIN UZI URNIGA TUSHURIB OLADI TEMUR PROSTA KUP IMKONIYAT BERILGANI VA UNING DAVRIDA UYINCHILAR YAXSHI RAQIB JAMOALARNI KICHSIZROQ DAVRIGA TUGRI KELDI
+3   
17 oct 00:40:38
,Хаqiqiy Kazim.
Reply to comment by Сахобиддин ...
TEMURDAKA, BABAYANDAKA MURABBIYGA ISHONSA KEYINGISIGA HAM CHIQOLMAYDI SHU SAKKIZTALIKDA HAM, YAXSHISI SHU FABIO QOLAVERSIN UZI URNIGA TUSHURIB OLADI TEMUR PROSTA KUP IMKONIYAT BERILGANI VA UNING DAVRIDA UYINCHILAR YAXSHI RAQIB JAMOALARNI KICHSIZROQ DAVRIGA TUGRI KELDI
Гвардиолагаям коп имконят беради йоради любой жойда. Темургаям имконят килиб берилди йорворди. Кани мантик сени йозганингда антитемурчи xD onginga xoyam
+3   
16 oct 21:13:46
STENLESS..R
Узбекистонни знг кучли пайт ЖЧга чикиши керак зди М.Косимов Гейнрих Жепаров найти араблани найранг аёрлиги сабаб чиколмадик Козок журналисти хак гапни айтибди
+3   
16 oct 21:12:39
Alex Daniyarov
Узимизни алдаймайлик, 32та жамоа булганда, халигача орзу килиб юрардик... Зеро хозир ЖЧ чемпионатига чикишни кадри кескин пасайиб кетди
+2   
16 oct 21:54:58
Futbol Uchun
Раҳмат қозоқ қардошимизнинг чин юракдан билдирган фикрлари учун.Албатта Қозоғистоннинг ютуқларидан биз ҳам хурсанд бўламиз.
+1   
16 oct 22:58:57
Husan Shah
Ўзгалар фикрини ҳазм қила олмайдиган шахслар, ҳақоратламасадан фикр қолдириб кеторгин. Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқишда катта ҳиссани Катанец қўшган. Бошқаси бошидан бошлаб 4 йил ишласин, чирансин ва олиб чиқсин. Адолатдан бўлади. Яна қайтараман, ўзларини фикрларини қолдиринглар, ҳурматда бўлинглар, ҳақоратга ўрин йўқ
+1   
16 oct 22:42:16
Мансур Исмаилов
Reply to comment by Alex Daniyarov
Узимизни алдаймайлик, 32та жамоа булганда, халигача орзу килиб юрардик... Зеро хозир ЖЧ чемпионатига чикишни кадри кескин пасайиб кетди
Ўунақа дейсизу лекин Швеция, Греция, Сербия, Чехия ЖЧга хали чиқмади эхтимол чиқолмаса керак! Германия, Италия, Туркия, Венгрия каби давлатлар хам ЖЧга хали чиққани йўқ!
+1   
16 oct 22:31:52
Job Ir
Reply to comment by Сахобиддин ...
TEMURDAKA, BABAYANDAKA MURABBIYGA ISHONSA KEYINGISIGA HAM CHIQOLMAYDI SHU SAKKIZTALIKDA HAM, YAXSHISI SHU FABIO QOLAVERSIN UZI URNIGA TUSHURIB OLADI TEMUR PROSTA KUP IMKONIYAT BERILGANI VA UNING DAVRIDA UYINCHILAR YAXSHI RAQIB JAMOALARNI KICHSIZROQ DAVRIGA TUGRI KELDI
Эй мусорлар шу вактгача косимов, инелиев, солков ва бошка чет элликлар хам бокарди. Кайси бири олиб чикди. Нимага темур ва бабаянни чайнайверасанлар. Тан оласанми йукми кападзе олиб чикди ЖЧга гап тамом.
+1   
16 oct 22:24:11
Odiljon
Тогриси 4та лимит болганда чиколмасдик Инфантино рахмат8та лимит берди Карагер деган фикрини ешитдиларми булар Билан ж ч Ти зерикарли болади деб езибди Биз нима деймиз Англия хаетда чемпион болмайди
+1   
16 oct 22:03:50
uzb
Мақолани бошини озро уқидим,мақтанишмасу қозоқ лигаси хар доим узбек лигасидан анча пастро даражада булган,хозир хам шундай,нимагаки бизда узини курсатолмаганлар қозоқа бориб туп урар ледирга аланиб кетишарди,масалан охирги йиларда Бобур Абдухолиқов қозоқни яхши бамбардирларидан бирига айланиб улгурганди,уни Насафга олиб келишди унга гол уриш армонга айланиб қолганини кургандек,қозоқни УЗБ бунгача бир неча бор ЖЧга чиқиши керак эди деган фекрига мутлоқо қушилмайман,чунки осиёда хам УЗБдан анча кучли булган термалар куп,қозоқ уйлагандек осиё футболи уйинчоқдек осон эмас
+1   
16 oct 21:43:38
Мирзаев Б
Reply to comment by Сахобиддин ...
TEMURDAKA, BABAYANDAKA MURABBIYGA ISHONSA KEYINGISIGA HAM CHIQOLMAYDI SHU SAKKIZTALIKDA HAM, YAXSHISI SHU FABIO QOLAVERSIN UZI URNIGA TUSHURIB OLADI TEMUR PROSTA KUP IMKONIYAT BERILGANI VA UNING DAVRIDA UYINCHILAR YAXSHI RAQIB JAMOALARNI KICHSIZROQ DAVRIGA TUGRI KELDI
Шунакаям бемаьни фикр буладими, темурни даврида бирорта ютказдими еки катанец давридака расво уйинлар килдими уйлаб езиш керак сабаби темур узимизи кадр хорижиймас шуни учун екмайди олимпиадага олиб чиккани бу хакикий профессионаллик
+1   
16 oct 20:53:54
Soccerland777
4.5 йўлланма бўлганда ҳозирам чиқолмасди.
   
16 oct 22:50:38
Абдугаффор . N
Reply to comment by Alex Daniyarov
Узимизни алдаймайлик, 32та жамоа булганда, халигача орзу килиб юрардик... Зеро хозир ЖЧ чемпионатига чикишни кадри кескин пасайиб кетди
Узбекистон уша уша демокчимисиз? Адашасиз бизни Мтж анчагина кучайган. Уйинчиламизам топ клубларда.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика