Latest news

18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  1 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  2 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  2 15:38Роналду – энг яхши!  24 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1

"Металлург": Жисмоний тайёргарлик кўриги бошланди News

"Металлург": Жисмоний тайёргарлик кўриги бошланди

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг "Металлург" жамоаси футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан ўтишмоқда.

Тест синовларини профессор Шамил Исеев етакчилигидаги Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари олиб боришаяпти. Футболчилар 30 метрга югуриш, турган жойидан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда “yo-yo” тести бўйича назоратдан ўтишяпти.

“Металлург” ПФК режага биноан 30 декабрга қадар Тошкент вилоятида ўқув машғулот йиғинини давом эттиришади. Ўша куни пойтахтда Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Йиғинда ўтган мавсум клуб шарафини ҳимоя этган футболчиларнинг деярли барчаси машғулотларни давом эттиришмоқда. Шунингдек, 2017 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Қўқон 1912” жамоасида ижара асосида ўтказган Дониёр Ҳасанов, “Динамо”га қарши учрашувда жиддий жароҳатланиб, даволанишни Москвада ўтказиб қайтган Жавоҳир Эсонқуловлар ҳам қатнашаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Улардан ташқари ёшлар таркибида жалб этилган бир қатор истеъдодли ўйинчилар ҳамда янги келган футболчилар ҳам бор.




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика