Latest news

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  1 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  4 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

Майдонга туфлаш бу шунчаки одатми ёки зарурият? News

Майдонга туфлаш бу шунчаки одатми ёки зарурият?

Футболчининг майдонга туфлаши масаласи Coca Cola Суперлигаси учрашувларини қайта тиклаш жараёнлари давом этаётган вақтда алоҳида кўриб чиқилди.

Боиси, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги бу масалага жиддий эътибор қаратди.

Якунига етган икки тур ўйинларида барчамиз учун янгилик — майдон четларига ўрнатиб чиқилган туфдонлар бўлди. Чунки пандемияга қадар футбол майдонлари туфдонларга эҳтиёж сезмасди. Ҳозир эса вазият ўзгарган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ барча футбол клублари аъзолари билан бирма-бир учрашиб, вазиятни тушунтирди. Гигиена қоидаларига ҳам тўғри келмайдиган бу одатдан қутилиш биринчи навбатда уларнинг соғлиғи учун керак.

Хўш, савол туғилади: туфлаш бу заруриятми ёки одат? Бундеслига ва АПЛ бу масалага жиддий ёндошмоқда, ФИФА ҳам футболчиларнинг бу одатини тартибга солиш кераклигини айтмоқда. Жумладан, ФИФА медицина қўмитаси вакили Мишель Д’Хоге футболчилар ўйин вақтида айрим одатларидан воз кечиши кераклигини, биринчи навбатда майдонга туфлашни тақиқлаш кераклигини айтди: “Бу футболдаги одатий ҳолат, аммо гигиенага зид одатдир. Биринчи навбатда ундан воз кечиш керак, бунинг учун ҳатто сариқ карточка кўрсатиш лозим”.

Кэмбридж университети вирусологи Ян Брайерли бу борада шунда дейди: “Агар симптомсиз бемор майдонга туфласа, бу вирус тарқалиши учун потенциал ташувчига айланиши мумкин”. Оддий схема: SARS-CoV-19 ташқи муҳитда уч соатгача тура олиши ҳисобга олинса, вирус майдон чимидан тўпга, бутсаларга, кийимга ва қўлга ўрнашиши, улардан кўз, бурун ва оғиз шиллиқ қаватларига тушиши мумкин. Табиийки, улар орқали инсонга инфекция юқиши осон.

Футболчиларнинг ўзи бу ҳолатни икки хил сабаб билан изоҳламоқда. Биринчи сабаб — футболчи бутун ўйин давомида ҳаракатда бўлади ва табиийки, югуриш жараёнида томоқ қуриб қолади. Иккинчидан эса қуруқ томоқ нафас олишни қийинлаштиради. Бу каби омиллар тушунарли, аммо атрофдагиларнинг соғлиғи биринчи навбатда ва албатта спорт соғлом турмуш тарзи гарови бўлиши шарт. Шу сабабли ҳам медицина олами майдонга туфлаш зарурият эмас, бу шунчаки футболчиларнинг зарарли одати дея баҳоламоқда.

Футболчининг ўйин давомида доимий ҳаракатда бўлиши, унинг вирус ва ҳар қандай инфекцияга нишон эканлигини англатади. Биз туфлаш ёки томоқни чайиш заруриятини инобатга олиб, майдонларга бир нечта туфдонлар ўрнатдик. Шунингдек, ҳар бир футболчи учун алоҳида идишда сув ва албатта алоҳида сочиқлар тақдим этиш ҳам вазиятни енгиллаштиради. Бу билан вирус ёки инфекция юқтиришнинг олдини олиш мумкин.

Бугунга келиб биз футбол мавсумидаги камида уч ойни бой бердик. Яъни, бирор клубда зарарланган футболчи ёки персонал аниқланса, бу бизга қимматга тушиши мумкин. Чунки ЎзПФЛ олдида футбол мавсумини эсон-омон якунлаб олиш вазифаси турибди. Агар бирор футболчида зарарланиш ҳолати аниқланса, клуб Вазирлар маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176 ҳамда 254-қарорлари билан карантинга олинади. Бу эса табиийки, ЎзПФЛни ҳам, лиганинг қолган жамоаларини ҳам мураккаб вазиятда қолдиради. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир футбол клуби юқорида кўрсатилган масалага, шунингдек, ЎзПФЛ ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги ўртасида имзоланган санитария-гигиена қоида ва меъёрларига қатъий амал қилиши шарт.

Алишер Арипов, ЎзПФЛда футболчилар саломатлиги учун масъул шифокор

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика