Latest news

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  42 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  282 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

"Машъал-2" биринчилик пешқадамини тўхтатди News

"Машъал-2" биринчилик пешқадамини тўхтатди

Tags :  Машъал-2
Бугун Ўзбекистон биринчилигида иккинчи босқичнинг 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Машъал-2" Тошкентда биринчилик пешқадами "Оқ-тепа" меҳмони бўлди ва нурсиз дуранг ўйнади.


Учрашувни майдон эгалари ҳужумкор ўтказди. Шунга қарамай яққол вазият содир этиш меҳмонларга насиб этди. Ўйиннинг 34 дақиқасида Аҳрол Иноятов жуда ҳам қулай имкониятда дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади. Ундан ташқари Шокир Юлдашев ҳам бир неча бор голли вазиятга эга бўлди ва барчаси самарасиз якунланди. Майдон эгаларидан Собир Усмонхўжаeв бўлим якунланиши арафасида дарвоза томон кучли зарба йўллади бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан "Оқтепа" ҳужумларни ташкил этди. Қарши ҳужумда ҳаракат қилган вакилларимиз кам имкониятга эга бўлди бироқ ҳимояда ишончили ҳаракат қилди. Айтиб ўтиш керакки иккинчи бўлимда дарвозабон Олимжонов жамоани кўплаб голли вазиятларда қутқарди. Ўйинда ҳисоб очилмади ва нурсиз дуранг қайд этилди.

Ушбу дурангдан сўнг "Машъал-2" очколари 33 тага етди ва турнир жадвалида 10 поғонани сақлаб қолди.
Энди биринчилик жамоамиз мавсумнинг сўнгги учрашувини ўз майдонида 7 ноябр куни "НБУ-Осиё"га қарши ўтказади.

Биринчи лига, иккинчи босқич, 15-тур
«Оқтепа» (Тошкент) – «Машъал-2» (Муборак) – 0:0.
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,5, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,4, С. Хакимов (Самарқанд) – 8,4, А. Рисқуллаев - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: И. Магдеев (61), Т. Рахимбердиев (88) – М. Махмудов (62), Т. Хамдамов (88).

“Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Темур Яфаров, Анвар Раҳимов, Темур Ҳакимов, Зафаржон Қорақулов, Собир Усмонхўжаев, Шаҳзод Анваров, Турсунбой Раҳимбердиев, Илдар Магдеев, Вусол Магерамов, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадагилар: Рустам Дадабоев, Жалолиддин Саидов, Жўрабек Собиров, Темур Кагиров, Абдужалил Ҳасанов, Абдул Азиз Юсупов, Давронбек Умиров.

“Машъал-2”: Хусан Олимжонов, Аҳроржон Иноятов, Суннатилла Рустамов, Мақсуд Маҳмудов (Жаъфар Исмоилов 60), Дурбек Камолов (Константин Боев 60), Турсунмурод Ҳамдамов, Темур Машарипов (Шамсиддин Саъдуллаев 65), Уйғун Бобоназаров (Ойбек Жўраев 85), Шокир Йўлдошев (Муни Мирмуҳсин Юсупов 40), Алибек Раҳматуллаев, Маъруф Тошев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика