Latest news

11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  0 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  11 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  6 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  21 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди News

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди

"90minutuz" подкастида таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев меҳмон бўлди.

Устозимиз подкаст давомида ўз даврининг энг яхши дастурларидан бири — "Интерфутбол", шунингдек, "Пахтакор-79", афсоналар Биродар Абдураимов, Василис Хадзипанагис ва Ангрен Премьер-лигаси каьи мавзуларда маълумотларни тақдим этди. 

"1997 йил Ахбор ака Имомхўжаев уйларида ўтириб, "Интерфутбол"ни йўлга қўйиш масаласи ўртага ташланган. У пайтда ёзиб олиш имконияти телевидениеда мавжуд эмасди. Ҳеч ким бекордан бекорга вақт ажратиб, аппаратурани ажратиб, ёзиб бермайди. Уйда ўзимиз — Аброр Имомхўжаев, мен, Шароф Орипов кабилар оддий видеомагнитофонимизга, яъни лентали касетага телевизордан ўйинни ёзиб олардик. Кейин уни йиғиштириб берардик ва Шароф Орипов қизиқ учрашувлардан голларни териб чиқарди. Замонавий тилда айтганда, highlights қилинарди. Мен шу жамланмани шарҳлардим. Чамаси 45 дақиқалик кўрсатув бўларди. Кўрсатув учун ҳафта давомида сара ўйинларни касетага ёзиб чиқардик.

Раҳбарият телевидение кучини сезган ҳолда 1998 йилда Жаҳон чемпионатини намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олди. ТВ1 ва ТВ2, яъни ҳозирги "Ўзбекистон" ва "Ёшлар" телеканалларида ЖЧни узата бошладик. Биринчи каналда Азим ака ва Давлат Турдиалиев, иккинчи каналда мен ва Мурод Ризаев шарҳлайдиган бўлдик. Иккитадан ўйин берилса, бир кишидан ишлаганмиз. Фақат "Ёшлар"даги ярим финални Ахбор ака иккимиз шарҳлаганмиз. 

Кейин Жаҳон чемпионатини намойиш қилдик, техниклар ҳам сигнал ушлашни эплади, биз ҳам яхши шарҳладик. Раҳбариятнинг кўнгли тўлди, шекилли, 1998/99 йилги мавсумдан ЕЧЛ ва УЕФА Кубоги (ҳозирги ЕЛ) учрашувларини кўрсата бошладик. Ҳафта давомида манаман деган ўйинлар қўйиларди. Англия, Испания, Италия, баъзида Германия клублари иштирокидаги учрашувлар намойиш қилинарди", – дея эслади устоз Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Rating: +1   

Comments

   
17 dec 19:33:46
Fayzulloh
Reply to comment by Ўзбек футболининг муҳлиси
Тўғри, биз ҳам 2017-йилги Бавария-Реал ўйинини Озарбайжоннинг Idman TV сидан кўрганмиз
Ха
   
17 dec 19:32:11
Mahmud Ttww
Футболни шу инсон шарҳласа мазза қилиб кўрардик, энди эса чаласавод молга ўхшаб ўтлаб кетадиган шарҳловчи номига ҳам лойиқ бўлмаган жипириқларга кунимиз қолди, 2-3тасидан ташқари.
   
16 dec 22:18:34
Ўзбек футболининг муҳлиси
Reply to comment by Fayzulloh
Кейин кимдир чикиб уйинлар шархига аралашалмай колиб передачаларни блоклашга эришди ва трансляциялар 2013-йиллар батамом блокка тушди идман азарбайжан афгон тожик киргиз спортларидан уйинлани томоша килишга мажбур булдик
Тўғри, биз ҳам 2017-йилги Бавария-Реал ўйинини Озарбайжоннинг Idman TV сидан кўрганмиз
   
16 dec 21:46:56
Fayzulloh
Кейин кимдир чикиб уйинлар шархига аралашалмай колиб передачаларни блоклашга эришди ва трансляциялар 2013-йиллар батамом блокка тушди идман азарбайжан афгон тожик киргиз спортларидан уйинлани томоша килишга мажбур булдик
   
16 dec 21:01:25
Ўзбек футболининг муҳлиси
Reply to comment by Жасур
Мирзахаким ака №1 шархловчи. Негадир хозир аралашмай бир чеккада юрибди
Ҳозир брат ҚВЗда юрибдилар
   
16 dec 20:30:36
Жасур
Мирзахаким ака №1 шархловчи. Негадир хозир аралашмай бир чеккада юрибди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика